Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

АМАЛИЁТ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:52, кўрилди: 66

АМАЛИЁТ
профилактик тадбирлардан бошланади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда профилактик тадбирлар ўтказилиши кўплаб фалокатларнинг олдини олади. Амалиёт даврида бўлғуси мутахассис сифатида ана шу жараёнга эътибор қаратаяпман. АМАЛИЁТ
Дастлаб Хончорбоғ МФЙ ҳудудида жойлашган 21-сонли мактабгача таълим муассасасида ёнғин, унинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тушунча бердим. Каттаю кичик тушунадиган, тез ёдда қоладиган мисоллар орқали айт-ганларим ўз натижасини берди.
- Айтишларича, ёш болалар бутун ҳаёти давомида маълумотларнинг етмиш фоизини 5 ёшигача олиб бўларкан, - деди тадбир иштирокчиси, таълим муассасаси тарбиячиси О. Раҳматова. - Шу боис, уларга ёнғин ва унинг зарарли оқибатлари тўғрисидаги тушунчалар ҳозирданоқ онгига сингдирилиб борилса, келажакда бу ҳақда тўлиқ билимга эга бўлишади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт