Бош Сахифа » Облако тегов » Ягона дарча

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ХИЗМАТ ТУРЛАРИ кенгаймоқда

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:31, кўрилди: 92

Тадбиркорлик субъектларига "Ягона дарча" марказлари орқали кўрсатилаётган 16 турдаги давлат хизматлари бугунга келиб, 22 тага ошди.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш, фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини, тиббий фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини лицензиялаш, шунингдек, вояга етмаганларга мўлжалланган дори воситалари рекламасини жойлаштиришга рухсатнома бериш, Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучларни жалб қилишга рухсатнома бериш, ўз тармоғини яратиш ҳуқуқисиз маълумотларни узатиш тармоқлари орқали провайдер хизматлари кўрсатишга лицензия бериш кабилар шулар жумласидандир.

Йўналиш: Янгиликлар

 

ҚОНУНИЙ МАНФААТ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:51, кўрилди: 140

ҚОНУНИЙ МАНФААТ
янги сифат босқичида

Тадбиркорлик субъектларига давлат хизмати кўрсатишнинг сифати ва ошкоралигини, улардан фойдаланиш имкониятларини янада ошириш, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш мақсадида 2017 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан, "Ягона дарча" марказлари ҳокимлик тузилмасидан Адлия вазирлигига ўтказилди. Бу эса, ўз навбатида марказларни самарали бошқариш, муаммолар ечимига тизимли ёндашувни белгилаш имкониятини яратди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт