Бош Сахифа » Облако тегов » ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ ОНГ ҳаётни тўғри бошқара билиш омили

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ ОНГ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:34, кўрилди: 58

ЮКСАК ҲУҚУҚИЙ ОНГ
ҳаётни тўғри бошқара билиш омили
Ҳуқуқий онги юксак даражада бўлган киши жамият қонун-қоидаларига тўла амал қилади. Ўз ҳаётини тўғри бошқара олади.
Туман педагогика ва спорт коллежида вилоят божхона бошқармаси томонидан ўтказилган профилактик тадбир ҳам ўқувчилар ҳуқуқий онгини оширишга қаратилди.
- Ҳуқуқий саводсизлиги натижасида қўл телефонидаги тинчлигимизга раҳна солувчи, ёт оқимлар фаолиятини тарғиб қилувчи ёзув ҳамда суратлар билан жиноий жавобгарликка тортилаётган кишиларнинг аксариятини ёшлар ташкил қилаётгани ҳам сир эмас, - деди тадбирда сўзга чиққан вилоят божхона бошқармаси ходими Ф. Аҳроров. - Асосий мақсади сўралганда эса, уларнинг оддийгина "Бу суратларни жўнатган кишини танимайман, фақат телефонда гаплашганман", деган жавобларини оламиз. Бунинг оқибати пушаймонликка олиб бориши ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаслиги ҳуқуқий билимсизлигидан дарак эмасми? Келажак эгалари бўлган ёш авлодни ёт оқимлар, ноқонуний йўллар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни юрт равнақига ярайдиган комил инсонлар сифатида тарбиялаш нафақат таълим муассасалари, ота-оналар, балки шу элда яшаётган ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.

Йўналиш: Сиёсий