Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 10:01, кўрилди: 40

"МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"
дейишади бу маскандан қайтаётганлар
- Қўли эм шифокорлар бахтимизга ҳамиша бор бўлишсин, - дейди Гўзалкент маҳалласилик Хуршид Муродов. - Бундан 14 кун аввал ноқулай ҳаракатим боис, оёғимнинг катта-болдир суяги синди. Бундай оғриқни бошидан кечирганлар жуда яхши билишади. Худога шукур, тегишли муолажалардан сўнг анча соғайиб қолдим. Касалхонада беморлар учун яратилган шарт-шароитлар яхши. Дўхтирларнинг муомаласи ҳам дардга дармон эканини шу ерда билдим."МЕН СИЗДАН ШИФО ТОПДИМ"
Дарвоқе, туман тиббиёт бирлашмаси травматология бўлимининг бош врачи Ҳусан Сатторов таъкидлаганидек, "дард билан олишиб келганлар даво топиб миннатдор қайтишади" бу ердан. 25 ўринга мўлжалланган бу шифо масканида куйиш, ит тишлаши ва бошқа ҳодисалар туфайли тан жароҳати олганлар ҳамда суяк касаллиги билан оғриган беморлар даволанади. Улар учун бўлимда барча зарур шарт-шароитлар яратилган. Касаллар уч маҳал парҳез таом, 80 фоиз бепул дори-дармонлар билан таъминланяпти. Ит тишлаши оқибатида жароҳатланганлар эмланади ва 10 кун давомида керакли муолажаларни олишади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади.

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:48, кўрилди: 22

Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 10 та бўлим, 6 та ҚОП ва 13 та ҚВП, 14 та тез тиббий ёрдам шохобчаси, 8 та умумий амалиёт шифокори уйларида 390 нафар шифокор, 1648 нафар ўрта тиббиёт ходимлари туман аҳолиси саломатлиги йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси мамлакатимизда тиббиёт ходимлари куни сифатида нишонланади.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт

 

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 16:45, кўрилди: 229

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА
хизмати янада яхшиланади

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги бир қатор меъёрий ҳужжатлар ижроси доирасида туманда ҳам оилавий поликлиника ташкил этилди. Мазкур тиббиёт муассасаларининг моддий-техникалар базасига эътибор, замонавий ускуналар билан жиҳозланишига биринчи галдаги вазифа сифатида қаралмоқда. Жумладан, янги ташкил этилган 6-оилавий поликлиника учун юртимизда ишлаб чиқарилган "Дамас" русумли автомашина ажратилди. ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА"Тез ёрдам" хизмати учун берилган автомашинани топшириш маросимида тиббиёт ходимлари, Арабхона ҳудудидаги жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт