Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

САЙЛОВ-2016

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 14:20, кўрилди: 240

- Мурожаат қилувчиларга «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонун моµияти бўйича тушунчалар берилмоіда, - деди 692-сайлов участкаси раиси Шодиёр Саидов.

Йўналиш: Сиёсий

 

САВОЛ СИЗДАН, ЖАВОБ БИЗДАН

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 14:03, кўрилди: 197

- Сайловолди ташвиқоти ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай меъёрлар белгиланган?
Муниса АЗИМОВА,
Тўрттом МФЙ.
- Сайловолди ташвиқоти - сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонуннинг 28-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.
Сайловолди ташвиқотини сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек, пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.
Қонуннинг 283-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга босма, кўргазмали, аудиовизуал материалларни, фонограммаларни, босма маҳсулотнинг электрон шаклларини ва бошқа ташвиқот материалларини монеликсиз чиқариш ҳамда тарқатиш учун тенг шароитлар яратиб берилади. Ташвиқот материаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши керак.
Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари сайловга бир кун қолганида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олиб қўйилади.

Саволга 689-сайлов участкаси
раиси Абдужалил ТЎРАЕВ жавоб берди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ЎЗБЕКИСТОНДА САЙЛОВ ҚОНУНЧИЛИГИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР БИЛАН УЗВИЙ БОҒЛИҚ

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 14:00, кўрилди: 293

Давлат ҳокимияти тизимида президент лавозимининг таъсис этилиши турли сиёсий жамиятларда президентлик институтига бўлган эътиборни сезиларли даражада кучайтиради. Мазкур институтнинг жорий этилиши мамлакат давлатчилиги тараққиётида янги босқични бошлаб беради. Чунончи, 2014 йилгача БМТга аъзо бўлган 193 мамлакатнинг 130 дан зиёдида президент лавозими таъсис этилган. Бир томондан, бу рақам ҳозирги дунёда президентлик институтининг тарқалиш кўламини акс эттирса, иккинчи томондан, турли мамлакатларда президентларга берилган ваколатлар ҳажмини турлича кўрсатади.

Йўналиш: Сиёсий

 

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 13:59, кўрилди: 192

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг ишончли вакили Муҳиба Бобобекова Паст Дарғом тумани сайловчилари билан учрашди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 13:58, кўрилди: 205

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмоновнинг ишончли вакили Саҳобиддин Арзиқулов Паст Дарғом тумани сайловчилари билан учрашди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 13:56, кўрилди: 218

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Ҳасан Нормуродов Паст Дарғом тумани сайловчилари билан учрашди.

Йўналиш: Сиёсий

 

САЙЛОВ-2016

Муаллиф: 013101 дан 22-11-2016, 10:35, кўрилди: 266

- Президентликка номзодлар ишончли вакилларига эга бўлади. Ишончли вакил ҳақида изоҳ берсангиз. У қандай вазифаларни амалга оширади?
Мадина ҚОЗОҚОВА,
Ҳовузак маҳалласи.

Йўналиш: Сиёсий

 

САЙЛОВ-2016

Муаллиф: 013101 дан 22-11-2016, 10:33, кўрилди: 273

Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан юқори савияда ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, 673-сайлов участкасида сайловчилар сайловнинг тартиб-тамойиллар бўйича истаган пайтда мурожаат этишлари учун навбатчилик ташкил қилинган бўлиб, овоз бериш кабиналари, қутилар ва кўчма қутилар тайёрлаб қўйилган.

Йўналиш: Сиёсий