Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ТИЛ БОРКИ, МИЛЛАТ БАРҲАЁТ

Муаллиф: 013101 дан 10-11-2016, 16:48, кўрилди: 445

1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат мақоми берилиши унутилмас, тарихий воқеа бўлди. Ушбу қонун ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлашда ва юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Давлат тилининг мустаҳкам ҳуқуқий мақоми белгилаб қўйилгани тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланишга етарлича замин яратди. Мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши баробарида, ўзбек тилининг эркин муомалада бўлиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб берди.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият