Бош Сахифа » Облако тегов » Мактаб ҳаёти

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 18:11, кўрилди: 75

ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ

ҲАЁТ - ПИЛЛАПОЯ

Мактаб остонасини ҳар бир инсоннинг юрагида илк орзулари дунёга келишига сабаб бўладиган, уни камолот чўққисига интилмоғи учун чексиз ирода, оловли қалб ҳадя этадиган муқаддас маконга менгзасак муболаға бўлмас. Зеро, ҳаётга муҳаббат, эзгу ниятлар рўёбига илк қадамлар, олий мақсадларга йўл мактаб даргоҳидан бошланади. Замондошимиз Аҳмад Дилмуродовни ҳам таълим-тарбия соҳасида сидқидилдан меҳнат қилишга бел боғлашида мактаб партаси берган сабоқ ва орзулар, десак адашмаймиз. ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ
- 1995 йилда Самарқанд давлат университети рус филологияси факультетини тугатиб, ёш авлодга илк дарс сабоқларини тумандаги 88-умумтаълим мактабида бошлаганман,- дейди А.Дилмуродов суҳбатлар давомида.ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ - Шу кезларда элнинг фарзандлари тақдири, уларнинг келажакда ўз ўринларини қай даражада топишлари ўқитувчи зиммасига улкан масъулият юклашини яна бир бор ҳис этганман. Айни дамда 93-умумтаълим муассасасида раҳбарлик фаолиятимда буни янада чуқурроқ англадим. ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ
Дарвоқе, йиллар чархпалак мисоли айланаверади, бунинг баробарида инсон ўз ақл-идроки, шуури, интилиш ва мақсадлари билан улуғлашиб бораверади. Унинг муваффақиятлари-ю тажрибасига ҳаётнинг ўзи пиллапоя бўлади. ЭЗГУЛИК САРИ ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМ






Йўналиш: Маърифат ва Маданият