Бош Сахифа » Облако тегов » Китообхонлик

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

"КИТОБ БАЙРАМИ"

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:29, кўрилди: 53

"КИТОБ БАЙРАМИ"
барчада кўнгилли таассурот қолдирди
Китоб ўқиган киши ҳаётда бошқаларга нисбатан ўз ақл - идроки, дунёқараши билан бир қадам олдинда юради. Маънавиятли, маданиятли, билимли инсон сифатида қадрланади. Маънавиятли киши эса ҳеч қачон енгилмайди, ортга чекинмайди.
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тар-қатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишида ҳам китобхонлик маданиятини юксалтириш, оилавий кутубхоналар ташкил этиш, айниқса, ёшларни китоб мутолаасига кўпроқ жалб этиш зарурати алоҳида қайд этиб ўтилган.
Туман тиббиёт коллежида ушбу фармойиш доирасида "Китоб барча бунёдкорлик, яратувчанлик ва ақл-идрокнинг, илму донишнинг асоси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
- Ушбу китоб байрамида нафақат ўқув даргоҳи талабалари, балки уларнинг ота-оналари, маҳаллалар вакиллари, имом-хатибларнинг иштирок этаётганидан кўнгил қувончга тўлди, - деди кечада сўзга чиққан "Ўзбекистон - 24" радиоканали мухбири, шоир Тўлқин Сиддиқ. - Шу ўринда бир воқеа ёдимга тушди. Хизмат тақозоси билан туманларда бўлганимизда, бир маҳалла маслаҳатчиси билан мутолаа тўғрисида суҳбат қилдик. Суҳбат давомида у киши "Маҳалламизда кутубхона йўқ. Қолаверса, кутубхонага кирганимга 2-3 йил бўлди", деб қолди. Берган саволимдан ўзим мулзам бўлиб қолдим."КИТОБ БАЙРАМИ" Маҳалла маслаҳатчисининг китобга муносабати шундай бўлса, маҳаллада китоб ўқишга қизиқиш қай даражада эканлигини тасаввур қилинг. Айни пайтда Паст Дарғом туманида бу ҳолатнинг аксини кўриб ҳаяжонга тушдим. Фарзандлари қатори ота-оналар ҳам навбатда туришиб, бадиий китоблар харид қилаётгани хонадонларга мутолаа завқи, унга нисбатан эътибор кириб бораётганлигидан дарак эмасми?

Йўналиш: Маърифат ва Маданият