Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

БЕКЛАРДАГИ КУТУБХОНА

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:00, кўрилди: 157

БЕКЛАРДАГИ КУТУБХОНА
эшиклари доим очиқ
Яқинда Беклар қишлоғида илгари фаолият кўрсатиб, кейинчалик ёпилган кутубхона қайтадан ишга тушди.
- Кутубхонамизда 6941 та турли мавзудаги китоб мавжуд. 5000 таси бадиий адабиёт, - дейди нурхона бекаси Шоҳсанам Усанова. - Ўқув йили якунидан кейинги таътилда китобхонлар янада кўпайди. Кундан кунга аъзоларимиз сони ортиб бораяпти. Бу эса, инсон ҳамиша китоб билан ошноликка эҳтиёж сезиши, қолаверса, мутолаа киши кўнглига малҳам бўлишининг яна бир далилидир.
- Китоб ўқиш кишини ҳам маънан, ҳам жисмонан етукликка етаклайди,- дейди энг кекса китобхон Саъдин Маматов. - Кексайдим, аммо китоб туфайли ҳаётнинг паст-баланд йўлларидан дадиллик билан ўтдим. Шу боис, китобни ҳанузгача ўзимга яқин дўст ва сирдош деб биламан.

Йўналиш: Маърифат ва Маданият