Бош Сахифа » Облако тегов » ДЕҲҚОНЧИЛИККА БАРАКА ТИЛАДИК

 
 
 
Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ДЕҲҚОНЧИЛИККА БАРАКА ТИЛАДИК

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:42, кўрилди: 136

ДЕҲҚОНЧИЛИККА БАРАКА ТИЛАДИК

Шу йўлдан ҳар куни ўтаман. Икки тарафи буғдойзор далаларга уруғ қадалишидан ўрим-йиғимигача қўлидан кетмони тушмайдиган деҳқонларни кўриб, ҳавас қиласан киши. Эл ризқ-рўзи бут бўлиши учун тиним билишмайди.
Бу йил ғалла барвақтроқ ўрилди. " Йил яхши келди". Гоҳ-гоҳ қулоққа чалинган бу гаплар рост шекилли. Саратон арафасида сомонпояга сув қуйишди. "Сабзи, шолғом экишади". Кўнглимдан ўтган шу фикр билан яна бир кун эрталаб сомонпояга қарадим. Шудгор қилинган, икки-уч киши экиш агрегатида ерга яна уруғ қадаяпти. Уларнинг ишини мен каби кузатиб йўлда кетаётган оқсоқолларга етиб олдим. Зимдан суҳбатларига қулоқ тутаман.
- Ловия экаяпти. Яхши-да, ҳам рўзғори обод, ҳам бозор тўкин бўлади.
- Юртбошига минг раҳмат. Такрорий экинга кенг йўл очилди. Ёшларимиз чет элларда минг бир азоб билан пул топиб келарди. Энди уйида, бола-чақаси ёнида туриб, икки-уч ойда четдаги бир йиллик даромадидан кўп маблағ топаяпти. Шунинг учун ҳам ёшларимизнинг аксарияти бу йил деҳқончилик қилишаяпти. Ғалладан сўнг, бир қарич ер бекор қолмайди. Бу дастурхон тўкинчилиги, халқ фаровонлиги кафолати. Мустақиллик берган бу кунларга шукр қилсак арзийди.

Йўналиш: Иқтисодий