Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:18, кўрилди: 24

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
меҳнат ярмаркаси
Туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, Бандликка кўмаклашиш маркази, Ёшлар иттифоқи кенгаши, касб-ҳунар коллежлари, халқ таълими ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолия-тини мувофиқлаштириш кенгашлари ҳамкорлигида ишсизлар, уюшмаган ёшлар, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар, махсус ҳисобга олинганлар бандлигини таъминлаш мақсадида шу йил 16 декабрь куни педагогика ва спорт касб-ҳунар коллежида "Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди.БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
Ярмаркага туманда фаолият олиб бораётган 84 та корхона, ташкилот ва муассасалар 236 та (вакант) бўш иш ўринлари ва фаолияти давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот намуналари билан иштирок этди.
Унда 147 нафар хотин-қиз, 52 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари, 172 нафар уюшмаган ёшлар, 34 нафар меҳнат мигрантлари, 23 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан қайтганлар ва бошқа фуқаролар қатнашди.

Йўналиш: Жамият ва ҳаёт