Бош Сахифа » Спорт » МАШҲУРБЕК ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ

 
 
 

МАШҲУРБЕК ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:58, курилди: 332

0
МАШҲУРБЕК ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ

Машҳурбек Тошпўлатов тумандаги 50-мактабнинг 4-синфида сабоқ олади. Билим даргоҳида аъло баҳоларга ўқиётган бу болакайнинг иқтидори бор. Спортнинг Ушу санъда тури бўйича шуғулланиб келаётган Машҳурбек бир қатор мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб, устозларининг ишончини оқламоқда. Қарши шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионати мусобақаларида 31 килограмм вазн тоифасида у ўзининг жанг санъати бўйича маҳоратини яна бир карра кўрсатди. Майдонда Андижон, Тошкент, Сурхондарё, самарқандлик спортчилар билан беллашиб, биринчиликни қўлга киритди. Жомбой туманида ўтказилган очиқ чемпионатда ҳам рақибларидан устунликка эришган Машҳурбек ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатига йўлланмага эга бўлди.
Фарида АБДУЖАЛИЛОВА.
Калит сўз: Спорт

Йўналиш: Спорт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.