Бош Сахифа » Спорт » Диёра Токиога боришга тайёрланмоқда

 
 
 

Диёра Токиога боришга тайёрланмоқда

Муаллиф: 013101 дан 28-09-2016, 13:45, курилди: 367

0
Ўтган йили дзюдо бўйича жаҳон чемпиони, Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазавор бўлган Диёра Келдиёрованинг кейинги фаолиятига оид кўплаб саволлар берилмоқда.
"Диёра қаерда ва у нима қилаяпти?. Спорт билан шуғулланишда давом этаяптими?" Газетхонларнинг шу каби мурожаатларига ойдинлик киритиш мақсадида кўпнинг назарига тушган қизнинг касб-ҳунар коллежидан кейинги ҳаёти билан қизиқдик.
Шу йил июль-август ойлари Диёра Келдиёрова Ўзбекистон дзюдо федерациясида навбатдаги мусобақаларга тайёргарлик кўрди. Тумандошимиз 8-11 сентябрь кунлари Ҳиндистоннинг Коччи шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ва кадетлар ўртасида Осиё чемпионатида қатнашиб келди. У беллашувларда 3-ўринни эгаллаб, совриндорлар сафидан жой олди. Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, айни пайтда Диёра эришган ютуқлари эвазига Тошкентдаги жисмоний тарбия институтига грант асосида ўқишга қабул қилинган.
Диёра Келдиёрова 2018 йил Токиода ўтказиладиган олимпиада мусобақаларида қатнашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
О.ЭРГАШЕВ.

Диёра Токиога боришга тайёрланмоқда

Калит сўз: диёра

Йўналиш: Спорт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.