Бош Сахифа » Спорт » ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР

 
 
 

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:11, курилди: 28

0
ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР
болалар ихтиёрида
Айни ёз пайти. Мактаб ўқувчилари таътилда. Ота-оналар фарзандларининг таътил кунларини мароқли ўтказиши учун жон куйдираётган пайт. Кимдир фарзандини турли йўналишдаги тўгаракларга, яна кимдир спорт машғулотларига жалб этган. Яна биров жисмонан ва маънан етуклик, кўнгилли ҳордиқ чиқариш маскани ҳисобланган ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига жўнатяпти. Чунки боланинг соғлиги аввало, оиланинг бахти, жамиятнинг муваффақияти.
- Болалар учун туманимиздаги 28,1 - ИДУМИ ҳамда 82-умумтаълим мактабларида кундузги, Севасойда эса доимий ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилган, - дейди туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходими Тўрақул Шодмонов. - Оромгоҳларда болалар учун барча қулайликлар мавжуд. Севасойда ёз давомида уч босқичда 80 нафардан жами 240, кундузги дам олиш лагерларида эса уч ой давомида 600 нафар ўқувчи мароқли дам олишди.
Дарҳақиқат, барча оромгоҳларда кўчма кутубхоналар фаолият кўрсатиб, дам олувчилар Президент асарлари, бадиий адабиётлар, газета ва журналларни мутолаа қилиб, маънавий озиқ олиши учун кенг имкониятлар яратилди. Зеро, ёш авлоднинг ўз иқтидор, интеллектуал салоҳиятларнини намойиш этиши учун барча имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди. Оромгоҳда болалар ўзлари қизиққан соҳалар бўйича ташкил этилган тўгаракларда қатнашишди.
- Яқинда Севасой оромгоҳида дам олиб қайтдим,- дейди 5-синф ўқувчиси Бобур Азимов. - Табиат қўйнида ўзим истаган расмларни чиздим. Маза қилиб чўмилдим. Шахмат-шашка тўгарагига қатнашдим. Шашка бўйича ўтказилган мусобақада биринчиликни қўлга киритдим. Янги дўстлар орттирдим. Кутубхонага аъзо бўлиб, қизиқарли китоблар ўқидим. Таассуротларимни ота-онамга айтиб бердим. Улар ҳам хурсанд.
Шу ўринда савол туғилади. Айни пайтда оромгоҳларга жалб этилмаган болалар нима билан машғул? Уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишни кўзда тутиб, таълим тизими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, мактабдан ташқари таълим муассасалари, "Баркамол авлод" болалар маркази ҳамкорликда ҳудудлар бўйича фаолият кўрсатаётган етакчилар ёрдамида ўқув-методик марказлари ташкил этиб, ўқувчиларни турли йўналишдаги тўгаракларга жалб этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Гулжаҳон МУСТАФОЕВА.

Йўналиш: Спорт, Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.