Бош Сахифа » Спорт » ЯНА БИР ЧЕМПИОНГА ОМАД ТИЛАДИК

 
 
 

ЯНА БИР ЧЕМПИОНГА ОМАД ТИЛАДИК

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:10, курилди: 24

0
ЯНА БИР ЧЕМПИОНГА ОМАД ТИЛАДИК
Юртимизда спортнинг турли соҳалари бўйича чемпионлар сони ортмоқда. Ёшларга доир Давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнларда ҳам ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрига эга, юрт тақдири учун астойдил жон куйдирадиган, жисмонан ва маънан етук ёшларни тарбиялаш лозимлиги кўзда тутилган.
- Болалигимдан спорт билан шуғулланиб келаман, - дейди Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолиблар сафидан ўрин олган ёш спортчи Отабек Ҳошимов. - Президентимизнинг " Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори биз каби ёшларнинг спорт соҳасида ўз имконият, иқтидоримизни намойиш этишимиз учун янада кенг йўл очиб берди.
Устози Бахтиёр Абдураҳмонов раҳбарлигида курашнинг "Комбат-айкэдо" тури сир-асрорларини чуқур ўзлаштириб бораётган Отабек республика миқёсида Бухорода ўтказилган мусобақада фахрли уч, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган беллашувларда 1-ўрин соҳиби бўлди.
- Муваффақиятлар инсоннинг эзгу мақсадлари рўёби учун қанот берар экан, - дейди Отабек. - Эришаётган ютуқларим янада руҳлантириб, Қозоғистонда 1999-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида 1-даражали диплом соҳибига айландим. Бундан ташқари, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ёшлари ўртасида ўтказилган беллашувларда 60 килограмлик вазн билан ғолиблик шоҳсупасини эгалладим.
О.Ҳошимов айни пайтда политехника касб-ҳунар коллежининг 2-босқич ўқувчиси. Мақсадлари улуғлашиб борган сари инсон ҳам улуғлашиб бораверади. У келажакда спортнинг ўзи севган тури бўйича мамлакатимиз байроғини янада баланд кўтарилишига муносиб ҳисса қўшишни дилига туккан. Ёш спортчига омад тилаб қоламиз.
Гулжаҳон МАРДОНОВА.

Йўналиш: Спорт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.