Бош Сахифа » Спорт » СТОЛ ТЕННИСИ

 
 
 

СТОЛ ТЕННИСИ

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:08, курилди: 22

0
СТОЛ ТЕННИСИ
ғолиблари аниқланди
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан маҳалла ёшлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларнинг таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақа "Ёшлар маркази" биносида бўлиб ўтди. Унда маҳалла босқичида ғолиб бўлган 80 нафардан ортиқ ёшлар қатнашди. Мазкур спорт турига қизиқувчи ёшлар беллашувлар давомида ўз маҳоратларини кўрсатишди. Мусобақанинг туман босқичида қизлар ўртасида Гулнафис Исломова, Нурхон Алламуродова, Райҳона Акрамовалар, ўғил болалар баҳсида эса Билолбек Қаюмов, Мақсуд Илёсов, Азизбек Турдиқуловлар ғолибликни қўлга киритиб, мусобақанинг вилоят босқичига йўлланма олишди.
ўолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Х.СУВОНОВА,
Ўзбекистон ёшлар
иттифоқи туман Кенгаши етакчи мутахассиси.

Йўналиш: Спорт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.