Бош Сахифа » Спорт » АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

 
 
 

АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:07, курилди: 22

0
АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ
ҳаммага манзур бўлди
Жорий ойнинг 25-санасида уй бекалари ўртасида "Аёллар спорт фестивали" ўтказилди. Фестиваль 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда давлат муассасалари жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 106 та маҳалладан келган 25 ёшдан юқори ёшдаги уй бекалари спортнинг енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, сузиш, волейбол ва гимнастрада турлари бўйича беллашдилар.
Стол тенниси, волейбол бўйича Қўқони маҳалласи, енгил атлетикада Зормон маҳалласи, гимнастрадада Жағалбойли маҳалласидан келган уй бекалари рақибларига имкон қолдиришмади.
- Аёллар соғлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий фаоллигини оширишда спорт муҳим ҳисобланади, - деди Мавжуда Тилабова. - Ўзим спортга қизиққанлигим сабабли маҳаллада уй бекаларини спортга жалб қилаяпман. Тўғри-да, аёллар рўзғор ташвишларидан бироз бўлса ҳам дам олиб, жисмоний кучга тўлади, ёшаради, соғлом бўлади.
Юқори савияда ўтказилган мусобақада уй бекалари спортга бўлган қизиқишини ўзларининг маҳоратларида акс эттиришди. "Энг латофатли жамоа", "Ғалабага бўлган ишончи учун", "Энг маҳоратли жамоа", "Энг интилувчан жамоа", "Энг шиддатли жамоа" номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ҳамда дипломлари билан тақдирланишди.

Фарида АБДУЖАЛИЛОВА.

Йўналиш: Спорт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.