Бош Сахифа » Спорт » "СПОРТ - СОҒЛИК ГАРОВИ"

 
 
 

"СПОРТ - СОҒЛИК ГАРОВИ"

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:06, курилди: 20

0
"СПОРТ - СОҒЛИК ГАРОВИ"
хотин-қизлар мусобақаси
Пахтачи ва Тўрт айғир маҳаллалари хотин-қизлари ўртасида "Спорт–соғлик гарови" деб номланган мусобақа бўлиб ўтди.
Беллашувда 15 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар спортнинг қўл тупи, волейбол, шахмат-шашка, арқон тортиш турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якуни ғолибу мағлубларни бирдек мамнун этди. Рўзғор, иш ва бошқа ташвишлардан ҳоли бу тадбир қишлоқ аёлларининг кўнгил чигалларини ҳам ёзди. Фаол иштирокчиларга "Фахрий ёрлиқ" ва эсдалик совғалари топширилди.
Барчага манзур бўлган мусобақа якунида нозик дид эгаларининг маданий ҳордиқ олишлари учун санъаткорлар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Марҳабо ҲАМИДОВА,
Пахтачи маҳалла
фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия
масалалари бўйича маслаҳатчиси.

Йўналиш: Спорт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.