Бош Сахифа » Спорт » ҚОРАҒУППАЛИК ЧЕМПИОН ҚИЗЛАР

 
 
 

ҚОРАҒУППАЛИК ЧЕМПИОН ҚИЗЛАР

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:04, курилди: 53

0
ҚОРАҒУППАЛИК ЧЕМПИОН ҚИЗЛАР

Инсоннинг жисмоний ва маънавий камолотида спортнинг алоҳида ўрни бор. Шу боис, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни мунтазам шуғулланишларига имконият ва қулайликлар яратишга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ҳам жисмоний тарбия ва спорт соҳаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплекслари қуриш, бу соҳада муносиб кадрлар тайёрлаш, таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида соғломлаштириш ишларини амалга ошириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларни рағбатлантириш масалалари алоҳида қайд этиб ўтилган. ҚОРАҒУППАЛИК ЧЕМПИОН ҚИЗЛАР
- Маҳалламизда спорт тадбирлари мунтазам ўтказилиб келинмоқда, - дейди "Қорағуппа" маҳалласи маслаҳатчиси Гулбаҳор Маматқулова. - Ҳудуд ёшларининг доимий машғулотлари нуфузли мусобақаларда муваффақиятлар омили бўлмоқа.
Дарвоқе, Қорағуппа маҳалласилик икки чемпион Малика Тагматова ҳамда Чарос Хайриддиноваларнинг академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон биринчилигида намунали иштирок этиб, Ўзбекистон спорт вазирлигининг 2-даражали дипломи билан тақдирланиб қайтиши маҳалла маслаҳатчиси гапларининг исботи бўлди.
- Болалигимиздан спортнинг бу турига қизиқишимиз катта, - дейди икки дугона. - Шу боис, Тойлоқ ятумани спорт комплексига эшкак эшиш машғулотларига қатнай бошладик. Иккимиз ҳам 2016 йилда мазкур спорт турининг жамоавий, бир, икки, тўрт кишилик шаклларида муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритдик.
Чунончи, шу йил академик эшкак эшиш бўйича 1999-2000 ва 2001 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида жамоавий Ўзбекистон биринчилигида Малика Тагматова 2-даражали диплом, Чарос Хайриддинова узоқ масофага эшкак эшиш бўйича 3-даражали диплом ва медаль соҳибаларига айланишди.
- Спортнинг ушбу тури бўйича галдаги мусобақаларга тайёргарлик кўраяпмиз, - дейди чемпион қизлар. - Юқори натижалар билан юртимиз шарафини ҳимоя қиламиз.

Гулжаҳон МАРДОН қизи.

Йўналиш: Спорт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.