Бош Сахифа » Спорт » ИШОНЧ ТУЙҒУСИ

 
 
 

ИШОНЧ ТУЙҒУСИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:05, курилди: 165

0
ИШОНЧ ТУЙҒУСИ
юксак довонлар сари ундамоқда
- Салоҳиддин мусобақа ғолиби бўлибди, - дедингизми?
- Ҳа, худди шундай. Ҳиндибой маҳалласидаги Абдураззоқовлар хонадонида катта хурсандчилик. Отаси ўуломжон ака, онаси Кумушой опаларнинг қувончини айтмайсизми?
- Барака топишсин, фарзандларига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси бу. Улар минг бор фахрланишга ҳақли.
Ҳа, хушхабарнинг қаноти бор, дейишади. Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежи битирувчиси Салоҳиддин Абдусаломовнинг баҳорда Андижонда енгил атлетика бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 800 метр масофага югуриш бўйича ғолиб чиқиб, биринчи даражали диплом билан мукофотланганлиги, Жиззахда бўлиб ўтган "Баркамол авлод 2017 йил" мусобақаларида учинчи даражали диплом соҳиби бўлганлиги, қўша-қўша медалларни қўлга киритганлиги ҳақидаги хабардан тумандошларимиз ҳам шод.
- Энг муҳими, ўғлимиз спортга меҳр қўйиб асло кам бўлмади, - дейди ўуломжон Абдураззоқов. - Ҳар мусобақага борганида хонадонимизга ёруғ юз билан кириб келади. Олий даргоҳга кириб ўқиш шарафига муяссар бўлганлиги ҳам бежиз эмас. Бир қатор нуфузли мусобақаларда фаол қатнашиб совринларни қўлга киритди.
Салоҳиддин ҳамиша ўқиш ва изланишда. Тинимсиз меҳнат, эпчиллик, довюраклик доимий ҳамроҳи. Қайта-қайта тайёргарлик, машқ ва интилишлар уни чиниқтирди. Устози Шамсиддин Орзиқулов билан бўлажак беллашувларга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Янгидан-янги рекорд ва қизғин беллашувлар кутиб турганлигини Салоҳиддин жуда яхши билади. У эртанги кунга катта ишонч билан қарайди. Масъулият ҳисси уни юксак довонлар сари етаклайди.
Т.РУСТАМОВ.

Йўналиш: Спорт, Жамият ва ҳаёт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.