Бош Сахифа » Спорт » МУРАББИЙНИНГ ЯНА БИР ШОГИРДИ

 
 
 

МУРАББИЙНИНГ ЯНА БИР ШОГИРДИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:58, курилди: 310

0
МУРАББИЙНИНГ
ЯНА БИР ШОГИРДИ
Бахтиёр Абдураҳмонов кўпчиликка таниш. У қатор йиллардан буён кўплаб ёшларга спортнинг таэквандо тури бўйича устозлик қилиб келмоқда. Яқин беш йил оралиғида у машғулот олиб борган болаларнинг аксарияти республика, Осиё, жаҳон чемпионатларида қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишаётир.
83-мактабнинг 1-синфини тугаллаган Отажон Жўрақулов у кишининг кенжа шогирди. Бир йилдан бери машғулотларга фаол қатнашиб келаётган Отажон мураббий ишончини оқлаяпти. Самарқанд шаҳрининг Боғишамол спорт мажмуасида ўртоқлик учрашувида иштирок этган оқ белбоғ соҳиби Отажон яшил белбоғли рақиби билан беллашди. Учрашувда рақибини мағлуб этган қўшқудуқлик тумандошимиз вилоят биринчилиги мусобақаларида ҳам кумуш медаль соҳиби бўлди.
- Бу йил мактабимиз спортчилари сафи яна биттага ошганидан хурсандмиз, -деди Отажоннинг устози Мунаввар Халилова. - 5-синфни аъло баҳолар билан тамомлаган Самариддин ва Оғабек Дўст¬муродовлар олдинроқ вилоят биринчилиги мусобақаларида биринчи ўринни эгаллагани болаларнинг бу спорт турига ихлосини янада оширди. Отажон улар изидан бориб, сўнгги мусобақалар кейин сариқ белбоғ соҳиби бўлди. Спорт пиллапоясидан дастлабки кўтарилиш уни яна юқори марралар сари ундаши табиий.

Феруза ҚЎНАРОВА.

Йўналиш: Спорт

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.