Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:11, кўрилди: 516

ЁЗГИ ОРОМГОҲЛАР
болалар ихтиёрида
Айни ёз пайти. Мактаб ўқувчилари таътилда. Ота-оналар фарзандларининг таътил кунларини мароқли ўтказиши учун жон куйдираётган пайт. Кимдир фарзандини турли йўналишдаги тўгаракларга, яна кимдир спорт машғулотларига жалб этган. Яна биров жисмонан ва маънан етуклик, кўнгилли ҳордиқ чиқариш маскани ҳисобланган ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига жўнатяпти. Чунки боланинг соғлиги аввало, оиланинг бахти, жамиятнинг муваффақияти.
- Болалар учун туманимиздаги 28,1 - ИДУМИ ҳамда 82-умумтаълим мактабларида кундузги, Севасойда эса доимий ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилган, - дейди туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ходими Тўрақул Шодмонов. - Оромгоҳларда болалар учун барча қулайликлар мавжуд. Севасойда ёз давомида уч босқичда 80 нафардан жами 240, кундузги дам олиш лагерларида эса уч ой давомида 600 нафар ўқувчи мароқли дам олишди.

Йўналиш: Спорт, Жамият ва ҳаёт

 

ЯНА БИР ЧЕМПИОНГА ОМАД ТИЛАДИК

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:10, кўрилди: 502

ЯНА БИР ЧЕМПИОНГА ОМАД ТИЛАДИК
Юртимизда спортнинг турли соҳалари бўйича чемпионлар сони ортмоқда. Ёшларга доир Давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнларда ҳам ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрига эга, юрт тақдири учун астойдил жон куйдирадиган, жисмонан ва маънан етук ёшларни тарбиялаш лозимлиги кўзда тутилган.
- Болалигимдан спорт билан шуғулланиб келаман, - дейди Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида ғолиблар сафидан ўрин олган ёш спортчи Отабек Ҳошимов. - Президентимизнинг " Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори биз каби ёшларнинг спорт соҳасида ўз имконият, иқтидоримизни намойиш этишимиз учун янада кенг йўл очиб берди.

Йўналиш: Спорт

 

СТОЛ ТЕННИСИ

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:08, кўрилди: 489

СТОЛ ТЕННИСИ
ғолиблари аниқланди
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ташаббуси билан маҳалла ёшлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларнинг таътил вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақа "Ёшлар маркази" биносида бўлиб ўтди. Унда маҳалла босқичида ғолиб бўлган 80 нафардан ортиқ ёшлар қатнашди. Мазкур спорт турига қизиқувчи ёшлар беллашувлар давомида ўз маҳоратларини кўрсатишди.

Йўналиш: Спорт

 

АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:07, кўрилди: 502

АЁЛЛАР СПОРТ ФЕСТИВАЛИ
ҳаммага манзур бўлди
Жорий ойнинг 25-санасида уй бекалари ўртасида "Аёллар спорт фестивали" ўтказилди. Фестиваль 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси ҳамда давлат муассасалари жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 106 та маҳалладан келган 25 ёшдан юқори ёшдаги уй бекалари спортнинг енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, сузиш, волейбол ва гимнастрада турлари бўйича беллашдилар.

Йўналиш: Спорт

 

"СПОРТ - СОҒЛИК ГАРОВИ"

Муаллиф: Admin дан 7-08-2017, 10:06, кўрилди: 525

"СПОРТ - СОҒЛИК ГАРОВИ"
хотин-қизлар мусобақаси
Пахтачи ва Тўрт айғир маҳаллалари хотин-қизлари ўртасида "Спорт–соғлик гарови" деб номланган мусобақа бўлиб ўтди.
Беллашувда 15 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар спортнинг қўл тупи, волейбол, шахмат-шашка, арқон тортиш турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Қизиқарли ва муросасиз ўтган баҳслар якуни ғолибу мағлубларни бирдек мамнун этди. Рўзғор, иш ва бошқа ташвишлардан ҳоли бу тадбир қишлоқ аёлларининг кўнгил чигалларини ҳам ёзди. Фаол иштирокчиларга "Фахрий ёрлиқ" ва эсдалик совғалари топширилди.

Йўналиш: Спорт

 

ҚОРАҒУППАЛИК ЧЕМПИОН ҚИЗЛАР

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 09:04, кўрилди: 93

ҚОРАҒУППАЛИК ЧЕМПИОН ҚИЗЛАР

Инсоннинг жисмоний ва маънавий камолотида спортнинг алоҳида ўрни бор. Шу боис, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламларини, айниқса, ёшларни мунтазам ҚОРАҒУППАЛИК ЧЕМПИОН ҚИЗЛАРшуғулланишларига имконият ва қулайликлар яратишга доир кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ҳам жисмоний тарбия ва спорт соҳаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплекслари қуриш, бу соҳада муносиб кадрлар тайёрлаш, таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида соғломлаштириш ишларини амалга ошириш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларни рағбатлантириш масалалари алоҳида қайд этиб ўтилган.

Йўналиш: Спорт

 

ИШОНЧ ТУЙҒУСИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 11:05, кўрилди: 112

ИШОНЧ ТУЙҒУСИ
юксак довонлар сари ундамоқда
- Салоҳиддин мусобақа ғолиби бўлибди, - дедингизми?
- Ҳа, худди шундай. Ҳиндибой маҳалласидаги Абдураззоқовлар хонадонида катта хурсандчилик. Отаси ўуломжон ака, онаси Кумушой опаларнинг қувончини айтмайсизми?
- Барака топишсин, фарзандларига бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин ифодаси бу. Улар минг бор фахрланишга ҳақли.
Ҳа, хушхабарнинг қаноти бор, дейишади. Паст Дарғом педагогика ва спорт коллежи битирувчиси Салоҳиддин Абдусаломовнинг баҳорда Андижонда енгил атлетика бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 800 метр масофага югуриш бўйича ғолиб чиқиб, биринчи даражали диплом билан мукофотланганлиги, Жиззахда бўлиб ўтган "Баркамол авлод 2017 йил" мусобақаларида учинчи даражали диплом соҳиби бўлганлиги, қўша-қўша медалларни қўлга киритганлиги ҳақидаги хабардан тумандошларимиз ҳам шод.

Йўналиш: Спорт, Жамият ва ҳаёт

 

МУРАББИЙНИНГ ЯНА БИР ШОГИРДИ

Муаллиф: Admin дан 6-07-2017, 10:58, кўрилди: 255

МУРАББИЙНИНГ
ЯНА БИР ШОГИРДИ
Бахтиёр Абдураҳмонов кўпчиликка таниш. У қатор йиллардан буён кўплаб ёшларга спортнинг таэквандо тури бўйича устозлик қилиб келмоқда. Яқин беш йил оралиғида у машғулот олиб борган болаларнинг аксарияти республика, Осиё, жаҳон чемпионатларида қатнашиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишаётир.
83-мактабнинг 1-синфини тугаллаган Отажон Жўрақулов у кишининг кенжа шогирди. Бир йилдан бери машғулотларга фаол қатнашиб келаётган Отажон мураббий ишончини оқлаяпти. Самарқанд шаҳрининг Боғишамол спорт мажмуасида ўртоқлик учрашувида иштирок этган оқ белбоғ соҳиби Отажон яшил белбоғли рақиби билан беллашди. Учрашувда рақибини мағлуб этган қўшқудуқлик тумандошимиз вилоят биринчилиги мусобақаларида ҳам кумуш медаль соҳиби бўлди.

Йўналиш: Спорт

 

ҲАР ҲАФТА МУСОБАҚА

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:58, кўрилди: 142


ҲАР ҲАФТА МУСОБАҚА
Болаларнинг мазмунли ҳордиқ дамлари бошланди. Мактабимиз эса ҳамон ўқувчилар билан гавжум. Негаки, таътил давомида ҳар ҳафта болалар учун турли мусобақалар уюштиришни режалаштирганмиз.

Йўналиш: Спорт

 

МАШҲУРБЕК ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ

Муаллиф: Admin дан 9-06-2017, 17:58, кўрилди: 268

МАШҲУРБЕК ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИГА БОРАДИ

Машҳурбек Тошпўлатов тумандаги 50-мактабнинг 4-синфида сабоқ олади. Билим даргоҳида аъло баҳоларга ўқиётган бу болакайнинг иқтидори бор. Спортнинг Ушу санъда тури бўйича шуғулланиб келаётган Машҳурбек бир қатор мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб, устозларининг ишончини оқламоқда.

Йўналиш: Спорт

 
Орқага Олдинга