Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:44, кўрилди: 110

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
Шу йил 17 июль куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, маъмурий органлар вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, янги ташкил этилаётган фермер хўжаликлари раислари ҳам иштирок этишди. Сессияни Кенгаш раиси С.Эргашев бошқарди. 17- Чандир сайлов округидан депутат Тўрақул Шодмонов сессия котиби этиб сайланди.
Депутатлар дастлаб кун тартибида жиноят, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича туман суди раислари А.Сафаров, В.Файзуллаев, Л.Асадовларнинг ахборотларини тинглашди. Маърузачилар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги устувор йўналишлари экани ва бу борадаги амалий ишларга тўхталдилар. Янги ташкил этилган судларнинг фаолияти, судни том маънода, адолат қўрғонига айлантиришга эришиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 23-06-2017, 15:20, кўрилди: 136

Шу йил 21 июнь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда дастлаб маҳаллий бюджетнинг 2017 йил биринчи чораги ижроси тўғрисидаги масала юзасидан молия бўлими мудири Б.Мамадалиев маърузаси тингланди.
Таъкидланганидек, туман маҳаллий бюджетининг даромад қисми 103,9 фоизга бажарилган. Аммо мавжуд манбаларнинг икки туридан 738,8 миллион сўм маблағ даромадга тушмаган. Бюджетдан ажратилган маблағлардан ташкилотлар фойдаланиши устидан назорат олиб борилганига қарамай, 26 ҳолатда 57,3 миллион сўмлик мақсадсиз, ортиқча харажат ва камомадга йўл қўйилган.

Йўналиш: Сиёсий

 

СЎМИМИЗ – ҒУРУРИМИЗ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:23, кўрилди: 179

СЎМИМИЗ – ҒУРУРИМИЗ

Ўқув қуроллари харид қилиш учун дўконга отландим. Йўл-йўлакай озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларини ҳам айландим. Бир киши дўкондан зарур озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олди. Сўнг сотувчига пул узата туриб: " Тўхтанг, баракаси ўзимда қолсин", дея пулнинг бир четини йиртиб олди ва йиртилган қисмини чўнтагига солиб қўйди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 11-05-2017, 14:15, кўрилди: 401

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Шу йил 6 май куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгашнинг раиси С.Эргашев олиб борди. Кенгашнинг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Қувондиқов фермер хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини янада кўпайтириш, фермерларнинг молиявий ҳолатини яхшилаш мақсадида ер участка ҳажмларини мақбуллаштириш хулосалари бўйича ахборот берди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ТУМАНДАГИ ҚЎШҚУДУҚ МАҲАЛЛАСИДА УЙ-ЖОЙ ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНМАСДАН КЕЛАЁТГАНЛИГИ САБАБЛИ 10 НАФАР ФУҚАРОНИНГ УЙ-ЖОЙ ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН БИР ҚИСМИНИ

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 10:00, кўрилди: 161

Туман ҳокими ҚАРОРИ
ТУМАНДАГИ ҚЎШҚУДУҚ МАҲАЛЛАСИДА УЙ-ЖОЙ ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНМАСДАН КЕЛАЁТГАНЛИГИ САБАБЛИ 10 НАФАР
ФУҚАРОНИНГ УЙ-ЖОЙ ЕР УЧАСТКАЛАРИДАН БИР ҚИСМИНИ
ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ЗАХИРА ЕР ҲИСОБИГА ҚАЙТАРИБ ОЛИШ ТЎFРИСИДА
Тумандаги Қўшқудуқ маҳалласида яшовчи фуқаролар ўзларига тегишли уй-жой ер участкаларига экин экмасдан, самарасиз қолдирганлиги, уларнинг уй-жойлари ва ер участкалари инвентаризациядан ўтказилиб, бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, уй-жой ер участкасига кадастр ҳужжатларини тайёрлатмаганлиги ҳамда бино иншоотларига нисбатан мулкий ҳуқуқини белгилатмаганлиги ва давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги сабабли захира ер ҳисобига қайтариб олиш бўйича туман ҳокимлигининг ер ажратиш (реализация қилиш) масалалари билан доимий шуғулланувчи комиссиясининг 2017 йил 27 мартдаги хулосасини қўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси"нинг 36-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

Йўналиш: Сиёсий

 

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 29-04-2017, 09:56, кўрилди: 159

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
Шу йил 17 апрель куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, прокурор, ИИБ бошлиғи, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари қатнашди. Уни Кенгаш раиси С.Эргашев бошқариб борди. 28-Қора¬бўйин сайлов округидан туман Кенгаши депутати Г.Пўлатова сессия котиби этиб сайланди.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан туманда ҳақиқий аҳволни ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир ўрганиш натижалари юзасидан Қонунчилик палатаси депутати, ишчи гуруҳи раҳбари Ш.Полвоновнинг маърузаси (Маъруза қисқартирилган ҳолда берилмоқда.) тингланди. Таъкидлаб ўтилган камчиликлар юзасидан бир қатор ташкилот ва корхоналар раҳбарларидан изоҳ сўралди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Н.Йўлдошев иштирок этди ва қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ этишга кўмаклашиш ҳамда парламент ва депутатлар назоратини амалга ошириш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Йўналиш: Сиёсий

 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Муаллиф: 013101 дан 10-04-2017, 09:56, кўрилди: 162

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
3 апрель куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Эшназаров, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, сиёсий партиялар депутатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Уни туман Кенгаши депутати Н.Саъдинова бошқариб борди.

Йўналиш: Сиёсий

 

Туман ҳокими ҚАРОРИ

Муаллиф: 013101 дан 29-03-2017, 09:04, кўрилди: 231


Туман ҳокими ҚАРОРИ
Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 6 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги "Миллий ҳайдовчилик
гувоҳномаси ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 116-сонли қарор ҳақидаги 94-Қ сонли
қарори хусусида

Йўналиш: Сиёсий

 

Паст Дарғом туман ҳокими ҚАРОРИ

Муаллиф: 013101 дан 4-03-2017, 16:12, кўрилди: 195

Паст Дарғом туман ҳокими ҚАРОРИ
ТУМАН ҲУДУДИДАГИ ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ВА УЛАРГА ТИРКАМАЛАРНИ МАЖБУРИЙ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДА

Йўналиш: Сиёсий

 

Туман сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

Муаллиф: 013101 дан 4-03-2017, 16:11, кўрилди: 250

Туман сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Паст Дарғом туман Кенгаши
депутатлигига бўшаб қолган ўринга сиёсий
партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида

Йўналиш: Сиёсий