Сортировать статьи по: дате | популярности | посещаемости | комментариям | алфавиту

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ ҲАЁТБАХШ ҚУДРАТИ

Муаллиф: Admin дан 20-11-2017, 13:31, кўрилди: 57

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ ҲАЁТБАХШ ҚУДРАТИ
Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти қуриш, халқимиз учун тинч ва фаровон ҳаёт барпо этишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Биринчи Президентимиз 1992 йил 8 декабрда Олий Кенгашнинг тарихий сессиясида сўзлаган нутқида " Биз етмиш йил мобайнида давлатга қарамлик ва сиғиниш ҳолатида яшадик. Мамлакатнинг, ундаги барча бойликларнинг, мулкнинг эгаси давлат, деб ҳисоблаб келдик. Ана шу масалада Конституцияда туб бурилиш ясалган. Эндиликда инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади" дея алоҳида таъкидлаб ўтган эди.
Бундан кўриниб турибдики, қомусимизда "Инсон ва унинг қадр-қиммати" деган олий ва муқаддас тушунча юқори ўринга қўйилган. Шу ўринда ушбу муҳим ҳужжатнинг 18-моддасини келтириб ўтиш жоиз: " Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейидан қатъий назар, қонун олдида тенгдирлар".
Дарвоқе, қонун устувор жамиятда инсонпарварлик, меҳр-оқибат, ички тартиб-қоидаларга амал қилиш тартиби кучли бўлади.

Йўналиш: Сиёсий

 

Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:56, кўрилди: 58

Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?

Нотариус бўлиш учун қандай талаблар қўйилади? Амалда нотариус бўлиб ишлаб турган мутахассислар фаолияти мониторинг қилиниб, баҳолаб бориладими?

Озодбек ЭРГАШЕВ,
Ш.Рашидов МФЙ.
"Нотариат тўғрисида"ги Қонунга асосан йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга, шу жумладан, нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?
Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш муддати бир йилни ташкил этади.

Йўналиш: Сиёсий

 

ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИНИ САҚЛАШ - АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

Муаллиф: Admin дан 2-11-2017, 14:38, кўрилди: 92

Фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар, ҳар хил турдаги жиноятларга қарши кураш, содир бўлиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
2017 йилнинг 9 ойи мобайнида туман ИИБга фуқаролардан 3191 та ариза ва хабарлар келиб тушди. Шулардан 254 тасига жиноят иши қўзғатилган. Туман ҳудудида жиноятларнинг олдини олиш борасида тегишли профилактик тадбирлар олиб борилиши натижасида жиноятлар сони ўтган йилгига нисбатан камайди.
ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИНИ САҚЛАШ - АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ
ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИНИ САҚЛАШ - АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ
ЭЛ ОСОЙИШТАЛИГИНИ САҚЛАШ - АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ

Йўналиш: Сиёсий

 

БУРЧ МУҚАДДАСЛИГИ

Муаллиф: Admin дан 2-11-2017, 14:33, кўрилди: 77

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, хонадонлар ободлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлашда ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимларининг ҳам ҳиссаси катта.
- Бўлимимиз 2 қисмдан иборат бўлиб, бири Жума шаҳри, иккинчиси Гўзалкент қўрғонида жойлашган, - дейди туман ЁХБ бошлиғи, майор И.Абдуллаев. - Айни пайтда 4 нафар касбийлаштирилган, 82 нафар шартнома асосида хизмат қилаётган ходимлар ўз вазифаларини сидқидилдан адо этиб келмоқда.


БУРЧ МУҚАДДАСЛИГИ

Йўналиш: Сиёсий

 

ИХТИЁРИЙ ТЎЛАНМАГАН ҚАРЗ ундирилиши мол-мулкка қаратилди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:28, кўрилди: 167

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил қилинган. Мамлакатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори билан бюронинг ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда йўналишлари белгилаб берилган.

Йўналиш: Сиёсий

 

Халқ депутатлари Паст Дарғом туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:25, кўрилди: 164

Халқ депутатлари Паст Дарғом туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАСТ ДАРFОМ ТУМАН КЕНГАШИ 9-МЕВАЛИ САЙЛОВ ОКРУГИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎFРИСИДА

Йўналиш: Сиёсий

 

ТАШАББУСКОРЛИК - ҲАЁТ ТАҚОЗОСИ

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:19, кўрилди: 101

ТАШАББУСКОРЛИК - ҲАЁТ ТАҚОЗОСИ

Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси туман Кенгашининг тўққизинчи пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий партиялар, экологик ҳаракат вакиллари билан ўтазган видеоселектор йиғилишидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар юзасидан партиянинг 2017 йил иккинчи ярим йиллиги чоратадбирлари дастури тасдиқланди.

Йўналиш: Сиёсий

 

Осойишталик бор жойда байрам татийди.

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:13, кўрилди: 106

Осойишталик бор жойда байрам татийди.
Осойишталик бор жойда байрам татийди.
Юртимиз мустақиллигининг 26 йиллиги байрами арафасида ИИБ ходимлари томонидан кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
- Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун қатъий назорат ўрнатилган, – деди профилактика инспектори, катта лейтенант Улуғбек Тангиров.
СУРАТДА: профилактика инспектори У.Тангиров ва С.Исмоиловлар Жума шаҳри маҳаллаларида паспорт-виза тизимига риоя қилиниши бўйича текшириш ўтказишаётган пайти.


Қиёмжон ЗИЁТОВ
олган сурат.

Йўналиш: Сиёсий

 

"МАСЛАКДОШ, ЕЛКАДОШ, РАҚОБАТДОШ" лойиҳаси доирасида

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:05, кўрилди: 111

"МАСЛАКДОШ, ЕЛКАДОШ, РАҚОБАТДОШ"
лойиҳаси доирасида
Президентимизнинг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла" институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонининг мазмун-моҳияти ва унда белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими маҳаллалар ўртасида "Маслакдош, елкадош, рақобатдош" лойиҳасини ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳа асосида жорий йилнинг 20 июнида туманимиздаги мавжуд 106 та маҳаллаларининг 400 нафарга яқин масъул ходимлари Ургут туманида ҳудуддаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини тузганди.

Йўналиш: Сиёсий

 

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ устувор вазифа саналади

Муаллиф: Admin дан 18-08-2017, 10:03, кўрилди: 111

ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
устувор вазифа саналади
Ҳаётимизнинг қонунлар асосида тартибга солишни жамиятда адолат бар¬қарорлигига, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминланишига хизмат қилади.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва сувернитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди. Халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизниг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Йўналиш: Сиёсий