» » ИЛМ ИСТАГАНЛАР китобга ихлосини йўқотмайди

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ИЛМ ИСТАГАНЛАР китобга ихлосини йўқотмайди

Ўзбек оилаларида китобга муҳаббат, китобни асраб-авайлаш, китобхонлик қадимий анъаналардан. Китоб орқали халқимизнинг маънавий комиллик даражаси ҳар бир айтган сўзида акс этиб туради. Дастлаб халқ шоир-бахшилари, қиссахонлари оилавий давраларда, тўй-маъракаларда, зиёфат ва гап-гаштакларда куйлаган достонлари, бобою бувижонларнинг дилбандларига айтган эртакларини мароқ билан тинглаш тарзида шаклланган. Демак тинглаш, ўқиганларини идрок этиш, тушуниб, ўзлаштириб олишнинг асосини китобхонлик ташкил этади. Оилавий китобхонликда ташаббус ҳамиша катталар таъсирида бўл¬ган. Бунда бобо ёки бувиларнинг фарзандларга эртакгўйлиги ёш ота-оналарнинг китобхонлиги айрича аҳамиятга эга. "Болалик кунларида, уйқусиз тунларида" бувиси сўйлаб берган эртаклар Ҳамид Олимжоннинг шоирлик истеъдоди уйғонишига туртки бўлганлигини инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир. Абдулла Қаҳҳорнинг отаси ўқиб берган китоблар унинг илк адабий таълим олиши, забардаст ёзувчи бўлиб етишиши сабабларидан биридир. Адиб бу ҳақда "Отам китобга ниҳоятда ишқибоз бўлиб, деярли ҳар куни ишдан кейин онамга қизиқ китоблар ўқиб берар эди… Мен сатрларни кузатиб, отамнинг ёнида ўтирар эдим", дейди.
Дарҳақиқат, ота-боболаримиз китобни муҳаббат билан ўқиган, унга чинакам ихлос қўйган. Китобдаги сўзни муқаддас билиб эътиқоди, иймонини мустаҳкамлаган, китобнинг мўъжизавий қудратига тан бериб, ишониб ва амал қилиб яшаганлар. Шу тариқа китобсеварлик ота-боболаримизнинг қон-қонига сингган, саводи бор ёки йўқлигидан қатъи назар, китобни қўлига олган заҳоти уни кўзларига суртиб тавоф этганлар.
Тўғри, ҳозирги ахборот оқими ошган даврда оилавий китобхонликда ҳам талай ўзгаришлар содир бўлмоқда. Айримлар "Ҳозир китоб ўқиш урфдан чиқди. Ёшлар компьютерга ўрганиб қолди", дейишади. Бу гапда "жон" бор. Аммо чинакам илм истаганларнинг китобга ихлоси йўқолмайди.
Ҳасан МАМАНОВ.

скачать dle 11.3
Калит сўз Китоб

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56