» » СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ қониқарли эмас

ЯНГИЛИКЛАР / ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

СУВДАН ФОЙДАЛАНИШ қониқарли эмас

Гидрометереология хизмати марказидан олинган маълумотларга кўра, бу йил сув ҳажми 20-25 фоизга кам бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли 2018 йил мавсумида сув танқислигининг салбий таъсирини камайтириш учун мавжуд ресурслардан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш талаб этилади. Суғориш манбаларидан тўғри фойдаланиш, коллектор тармоқларини мавсумга шайлигини таъминлаш , экин турлари жойлаштирилаётганда сув билан қай даражада таъминланиши эътиборга олиниши зарур. Насос агрегатларини таъмирдан тўлиқ чиқариш, имконияти бор жойларга кўчма насос агрегатлари ўрнатиш каби тадбирлар сув танқислиги вазиятидан чиқишнинг самарали йўли ҳисобланади. Бундан ташқари, томчилатиб суғоришга босқичма-босқич ўтиш давр талаби эканлигини унутмаслик керак. Ҳаттоки, иссиқхоналарда ҳам томчилатиб ёки ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиш орқали оби ҳаёт захиралари иқтисод қилинади. Фермер хўжаликлари эса сувни бошқариш иншоотларини қуриш ва жиҳозлашдан унумли фойдаланиши зарур.
Бугунги кунда сувдан фойдаланиш ҳолатини қониқарли деб бўлмайди. Мониторинг қилинган далаларда сувчилар етишмаслиги, эътиборсизлик натижасида оқар сувни зовурларга ташлаб қўйилган ҳолатлар кузатилмоқда. Шунинг учун ҳам сув танқислиги кутилаётган йилда бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини сусайтирмаслик керак.
Н.ГУЛМУРОДОВ,
вилоят "Сувназорат" инспекцияси мутахассиси.

скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56