» » ТАҚДИМОТЛАР мутолаа маданиятини ошириш учун

СИЁСАТ

ТАҚДИМОТЛАР мутолаа маданиятини ошириш учун

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори ижроси бўйича коллежимизда талайгина ижобий ишлар амалга оширилди. "Мен фаол китобхон бўламан", "Китобдан ҳаётга…", "Энг яқин дўст" мавзуларида ўтказилаётган китобхонлик кечалари, маънавий-маърифий тадбирлар ёшларнинг мутолаага бўлган иштиёқи ошишида катта аҳамиятга эга бўлмоқда. Яқинда "Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" китобининг тақдимоти ўтказилди.
- Ушбу китобдан республикамиздаги ҳар бир вилоятга оид маълумотга эга бўлишимиз мумкин, - деди коллеж раҳбари Ҳ.Каримов. - Баъзида ўз тумани ёхуд вилояти тўғрисида етарли тушунчага эга бўлмаган ёшларнинг борлиги ачинарли ҳол. Қўлланмани астойдил ўқиган киши бу ҳақда етарли билим ва фикрга эга бўлади. Шу боис, фақатгина тақдимот билан чекланиб қолмасдан, китобга оид видеотасмаларни дарс жараёнларида ўқувчиларга тақдим этилишини назорат қилиб бораяпмиз.
Коллеж АРМида 1000 дан зиёд бадиий ва илмий китоблар мавжуд. Ота-оналар кўмагида турли мавзудаги китоблар сони ошишига эришилаяпти. Бу улкан хазина мисли офтобдек йўлларни ёритар экан, мутолаа маданиятимизни янада юксалтириб бораверайлик. Ёшлар онги ва қалбини китобга меҳр ва муҳаббат билан тўлишида масъуллигимизни унутмайлик.
Дарвоқе, маънавий-маърифий тадбирлар режасига назар ташлаймиз. Навбатдаги тақдимот "Асрий анъаналар давомчилари" китоби хусусида экан.
Малика ЭРГАШЕВА,
Чархин ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56