Бош Сахифа » Сиёсий » ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

 
 
 

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 14:18, курилди: 301

0
Сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг кескин совуши натижасида аҳолининг иссиқликка бўлган эҳтиёжи ошиб, электр тизимида зўриқиш, энергия ресрусларининг пасайиб кетиши, табиий газ босимининг камайишига сабаб бўлди. Бу эса ўз ўрнида фуқароларнинг турли хилдаги иситиш воситаларидан фойдаланишга рўжу қўйиши, эҳтиёт чораларини кўрмаслиги оқибатида ёнғинлар содир бўлиб, йирик талофатлар кўрилмоқда. Айрим жойларда табиий газга мўлжалланган иситиш печларида кўмир ёқиш ва заҳарланиш, билан боғлиқ фалокатлар учраяпти.
2016 йилнинг 10 ноябридан 2017 йил 10 январга қадар мамлакатимизда ёнғин хавфсизлиги кунлари деб белгиланди. Ушбу тадбирни юқори савияда олиб бориш, ёнғинларнинг олдини олиш, фуқаролар ва уларнинг мол-мулкини ёнғиндан сақлашга асосий эътибор қаратилган. Бу борада туман ИИБ нинг соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва шу асосда тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Тумандошларимиздан эса ўз хонадонларини ёнғиндан асрашда қуйидагиларга риоя қилишларини сўраймиз:
- Газ иситиш печ ва ускуналарида резина шланглар орқали улаб фойдаланишни, қўлбола ясалган газ печлари, носоз электр симлари ва иситгичларни ишлатмасликни, хонада газ ҳидини сезганда, электр чироғини ёқмаслик, агар ёниқ турса, уни ўчирмасликни, деразаларни очиб, хонани шамоллатишни, ёш болаларни ёлғиз қолдирмаслик, табиий газга мослаштирилган печларда кўмир ёқмасликни тавсия қиламиз.
Унутманг! Ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этсангиз нохуш ҳодисаларнинг олдини олган бўласиз ва оилангиз ҳамда ўз ҳаётингизни асраб қолган бўласиз!
И.Р.АБДУЛЛАЕВ,
туман ИИБ ЁХБ бошлиғи, майор.

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.