» » ОЛИЖАНОБ МАҚСАДЛАР ЭГАСИ

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ОЛИЖАНОБ МАҚСАДЛАР ЭГАСИ

Дарсларга мунтазам қатнашиб, намунали хулққа эга бўлган бола албатта, устозлари, тенгдошлари орасида ўзига хос ҳурмат, эътибор топади. Бу эса ўз навбатида, устоздан ўз фанига қизиқтира олиш қобилияти, ўқувчининг бўш вақтини намунали ташкил этиш масъулиятини талаб этади. Айни пайтда маҳалламизда оила-маҳалла-мактаб ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган. Ҳар ҳафтада бир кунни ҳудудимизда жойлашган 44-умумтаълим мактаби ўқувчи ва ўқитувчилари билан мулоқотлар куни деб белгиладик. Навбатдаги давра суҳбати жиноятчилик ва унинг олдини олиш мавзусига бағишланиб, маҳалламиз нуронийлари, тажрибали касб-ҳунар эгалари ҳамда профилактика инспектори З.Бойсариевлар иштирокида ташкил этилди.
- Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни "Профилактика куни", деб эълон қилиниши бежиз эмас, - деди тадбирда сўзга чиққан маҳалла профилактика инспектори З.Бойсариев. - Айни пайт¬да вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, унинг салбий оқибатлари тўғрисида мунтазам тушунчалар бериб бориш қанчалаб бола қалбидаги салбий ҳис-туйғуларни эзгуликка бошлашини тасаввур этиб кўринг. Эзгу ниятларга мустажоб бўлган юрак эса албатта, жамиятнинг порлоқ келажаги учун жон куйдира оладиган олижаноб мақсадлар эгаси бўлиши тайин. Нафақат профилактика кунлари, балки ҳар бир ота-она эзгу тушунчаларни ҳар сония ўз фарзанди қалбига сингдира олиши шарт. Айниқса, интернетнинг салбий оқибатлари, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, бола қалбидаги нозик кечинмаларга қулоқ тутиш, уларга чинакамига маслакдош бўлиш заруратини ҳар биримиз чуқур англаб етишимиз даркор.
Давра суҳбати иштирокчилари ўзларига тегишли хулоса чиқариб олдилар.
Гулбаҳор МАМАТҚУЛОВА,
Қорағуппа маҳалласи диний-маърифат ва маънавият ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56