» » БИР ХОНАДОН КАЙВОНИСИ қирқ хонадонга маслаҳатгўй

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

БИР ХОНАДОН КАЙВОНИСИ қирқ хонадонга маслаҳатгўй

Икки аёлни эргаштириб бир эшикни қоқаётган Янгиобод маҳалласи маслаҳатчиси Ҳилола Сулаймоновага дуч келдик. Саломлашгач, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол, ёшлар, хотин-қизлар фаоллигини ошириш борасидаги ишлар хусусида фикрлашиш ниятимизни билдирдик.
- Айни муддао. Кайвониларимиз билан шу ҳақда маслаҳатлашиб, бир-икки хонадондан хабар олгани чиққандик. Кираётган хонадонимизда қайнона-келин ўртасида озгина низо чиққан. Онахонлар билан маслаҳатлашиб келишмовчиликни олдини олиш мақсадида келдик.
Кайвонилар бор бўлсин. Қайнона-келиннинг орасидан "ола мушук" ўтгани ҳақида бир оғиз ҳам гапиришмади. Аксинча, келинга қайнонани, қайнонага эса келиннинг яхши фазилатлари ҳақида обдон гапиришиб, қўни-қўшнилар улардан миннатдор эканлигини, шундай ибратли оилаларнинг маҳаллада ўрни борлиги тўғрисида суҳбат қуришди. Ана шу гурунгнинг натижасига эса бироз ўтиб гувоҳ бўлдик.
- Вой қизим, меҳмонларни қуруқ чиқармайлик. Дарров ошга уннаб юборинг, - дея келинига мурожаат қилди хонадон соҳибаси.
- Аллақачон масаллиқларни тахт қилиб қўйганман ойижон.
Қайнона кайвони аёлларнинг гаплари таъсирида келинига кекини аллақачон унутган. Қўл-оёғи чаққон "ўз қизи"дан миннатдорлиги чеҳрасидан яққол сезилиб турарди.
Маслаҳатчи йўл-йўлакай айрим оилавий низоларни бартараф этиш тажрибаси, хотин-қизларга яратилаётган шарт-шароитлар, жамоатчилик комиссияси фаолияти ҳақида тўхталди.
- Маҳалламизда "Қайноналар кенгаши"нинг ташкил этилгани кўп муаммоларни бартараф этишда қўл келаяпти. Аҳил-иноқ, тўрт-беш келин олган онахонлар кенгаш таркибида. Уларнинг ҳаётий тажрибалари, келин-қайнона муносабатларини тўғри йўлга қўйишда асқотаяпти. Шу туфайли арзимас низолар сабаб бўладиган оилавий ажримлар барҳам топган. Жорий йил ҳисобидан беш-олтита шундай келишмовчиликларнинг вақтида олди олинди. Сабоҳат Сориева, Бодом Шомуродова сингари онахонлар икки-уч келиннинг қайнонаси. Шундай инсонлар оиласидаги бир-бирига муносабат бошқаларга ибрат. Бундан ташқари ҳар бир жамоатчилик комиссиямизга нуроний отахонлару онахонлар бошчилик қилаяпти. Тўй-маъракаларда, маросимларда эса имом-хатиб Абдурайим Сориев, фаоллардан Элмирза Ёрбозоров, Асад Қурбонов, Жўрабой Эргашевларнинг панд-насиҳатларига маҳалла аҳли қулоқ тутади. Тадбиркорлик, ишбилармонлик кенг қулоч ёзаётгани маҳаллада ободончилик, ёшлар, хотин-қизларга шарт-шароит яратишда аҳамият касб этмоқда. Муаммоларни ўрганиш бўйича тузилган "Йўл харитаси"га кўра, сунъий қопламали стадион, хотин-қизлар учун спорт клуби қуришни ҳам ҳомийлар зиммаларига олди. Маҳалладаги хонадонлардан бирида сумалак пиширилаётгани, дошқозон атрофида рус, тожик, татар корейс миллатига мансуб инсонларга ҳам кўзимиз тушди.
- Ўндан ортиқ миллат вакиллари аҳил-иноқ истиқомат қилишади. Қуни-қўшниларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигига ҳавасингиз келади. Тансиқ таом пиширган оила қўшнисига ҳам илиниш анъанаси миллатидан қатъий назар бу ердагиларнинг боқий удумига айланган, - дейди маслаҳатчи.

Гулпошша ЭШҚОБИЛОВА.
скачать dle 11.3
Калит сўз маҳалла

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56