Бош Сахифа » Сиёсий » САВОЛ СИЗДАН, ЖАВОБ БИЗДАН

 
 
 

САВОЛ СИЗДАН, ЖАВОБ БИЗДАН

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 14:03, курилди: 211

0
- Сайловолди ташвиқоти ҳақида маълумот берсангиз. Унда қандай меъёрлар белгиланган?
Муниса АЗИМОВА,
Тўрттом МФЙ.
- Сайловолди ташвиқоти - сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонуннинг 28-моддасига мувофиқ, сайловолди ташвиқоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига бир кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди.
Сайловолди ташвиқотини сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек, пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.
Қонуннинг 283-моддасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга босма, кўргазмали, аудиовизуал материалларни, фонограммаларни, босма маҳсулотнинг электрон шаклларини ва бошқа ташвиқот материалларини монеликсиз чиқариш ҳамда тарқатиш учун тенг шароитлар яратиб берилади. Ташвиқот материаллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тайёрланиши керак.
Биноларга, иншоотларга ва бошқа жойларга илгари жойлаштирилган сайловолди ташвиқоти материаллари сайловга бир кун қолганида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олиб қўйилади.

Саволга 689-сайлов участкаси
раиси Абдужалил ТЎРАЕВ жавоб берди.
- Агарда соғлиқ билан боғлиқ муаммо туфайли сайлов участкасига бора олмасам ҳам овоз бера оламанми?
Т.ҚЎЛДОШЕВ,
Қўшқудуқ МФЙ.
- "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонуннинг 31-моддасига асосан айрим сайловчилар саломатлигининг яхши эмаслиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, участка сайлов комиссияси уларнинг илтимосига биноан комиссия аъзоларига овоз беришни ана шу сайловчилар турган жойда ташкил этишни топширади.
Саволга 732-сайлов участкаси
раиси Ғани НОРМУРОДОВ жавоб берди.
***
- Мен ўз яшайдиган ҳудудда эмас, балки бошқа сайлов участкасидан рўйхатдан ўтишим мумкинми?
Гулсанам ҒАФФОРОВА,
Меҳнат МФЙ.
- Йўқ, мумкин эмас. "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонуннинг 21-моддасига кўра, сайловчи бошқа сайлов участкаларида сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин эмас.
Саволга 687-сайлов участкаси
аъзоси Флора МИРЗАЁРОВА жавоб берди.
***
- Овоз бериш қанча вақт давом этади, аниқ вақт белгиланадими?
Дилмурод ҚИЁМОВ,
Хончорбоғ МФЙ.
- "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғ¬рисида"ги қонуннинг 30-моддасига кўра, овоз бериш сайлов куни соат 6:00 дан соат 20:00 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида ўн кун олдин хабардор қилади.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, фуқароларнинг олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги турар жойларида, шунингдек, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш жойларида тузилган сайлов участкаларида участка сайлов комиссияси, башарти рўйхатга киритилган барча сайловчилар овоз бериб бўлган бўлса, исталган вақтда овоз бериш тугаганлигини эълон қилиши мумкин.
Саволга 692-сайлов участкаси
аъзоси Аслиддин АЗИМОВ жавоб берди.
Калит сўз: Сайлов-2016

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.