» » ХОНАДАОНЛАР ФАЙЗУ-БАРАКАТИ мўътабар мунисалар туфайли

СИЁСАТ

ХОНАДАОНЛАР ФАЙЗУ-БАРАКАТИ мўътабар мунисалар туфайли


Диёримиз узра кўклам нафаси эсиб турган шу кунларда баҳор, аёл деган ардоқли сўзларнинг бир-бирига нақадар ҳамоҳанг, уйғун эканини дилдан ҳис қиламиз. Чунки кўкламнинг илк байрами - 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни қутлуғ шодиёна сифатида нишонланади. Зеро, аёлнинг жамиятдаги ўрни, яратувчанлиги, бунёдкорлиги барча даврларда улуғланиб, ҳар бир аёлнинг тақдирида ҳаётимиз тарихининг муҳим бўлаги акс этган.
Ёш авлодни тарбиялаб, камолга етказишнинг асосий юки аёллар зиммасига тушишини эътиборга олсак, бу мўътабар зотларга яратилаётган имкониятлар ҳукумат даражсида ўз ижобий ечимини топаётгани қувонарлидир.
- Бугунги ўзбек аёли ишлаб чиқариш, илм-фан, тадбиркорлик, санъат, спорт, қўйингки, барча соҳаларда меҳнат қилишмоқда, - деди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев "Грант Осиё" масканида байрам муносабати билан туманнинг энг фаол хотин-қизлари йиғилган маънавий-маърифий тадбирда. - Халқ таълими соҳасида меҳнат қилаётган муаллим ва мураббийларнинг 75 фоизи, касб-ҳунар коллежларида 51 фоиз, соғлиқни сақлаш соҳасида 78 фоиз тиббиёт ходимлари хотин-қизлардан иборат. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарининг 40 фоизидан ортиғига тумандош аёллар раҳбарлик қилаётганини алоҳида эътироф этиш керак. Жамият тараққиётида, кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдаги фидокорона хизматлари учун кўплаб пастдарғомлик аёллар давлатимизнинг муносиб мукофотларига сазовор бўлишди. Жорий йилдан бошлаб "Мўътабар аёл" кўкрак нишонини ташкил этилиши ҳам давлатимизда аёлга, оналарга, опа-сингилларга алоҳида эътибор намунасидир. Кўнгилларни мунаввар этувчи, оилага, жамиятга аҳиллик, тотувлик, меҳр-оқибат бағишловчи сиз аёлларни, сизлар орқали туманимиздаги барча оналар, опа-сингилларни байрам билан ҳокимлик номидан муборокбод этамиз.
Байрам тадбирида қўлларига анвойи гуллар тутган иштирокчилар она, Ватан, баҳорни тараннум этувчи вилоят ва туман маданият уйлари санъаткорларининг кўй-қўшиқ, жозибали рақсларидан баҳраманд бўлишди. Болажонларнинг оналарга бағишланган саҳнавий чиқишлари барчани ҳушнуд этди.

Фарида АБДУЖАЛИЛОВА.
скачать dle 11.3

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56