Бош Сахифа » Сиёсий » ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

 
 
 

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 13:58, курилди: 247

0
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмоновнинг ишончли вакили Саҳобиддин Арзиқулов Паст Дарғом тумани сайловчилари билан учрашди.
Учрашув номзоднинг таржимаи ҳоли ва дастури билан танишишдан бошланди.
Шундан сўнг ишончли вакил дастурдаги иқтисодий сиёсатдаги асосий устувор вазифа, бу - давлатимизнинг молиявий-иқтисодий қудратини оширишни кучли ижтимоий сиёсат билан уйғунлаштириш орқали аҳолининг, хусусан, унинг эҳтиёжманд қатламларининг турмуш даражасини янада яхшилашга йўналтиришдан иборат эканини эътироф этди. Бу борада партия, аҳолининг харид қобилиятини ошириш ички талабнинг ортишига хизмат қилади, деб ҳисоблайди. Бу эса иқтисодий тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва иқтисодиётнинг реал сектори ўсиш суръатларини изчил ошириб боришнинг мустаҳкам асосидир.
Давлат бундан кейин ҳам иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда бюджет маблағлари, айниқса, ижтимоий соҳага йўналтириладиган маблағларнинг мақсадли равишда сарфланиши устидан қатъий назоратни кучайтириши, давлатнинг ўсиб бораётган иқтисодий имкониятларидан аҳолининг барча қатламлари турмуш даражасини яхшилашда фойдаланиши зарур.
ЎзХДП вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Калит сўз: Сайлов-2016

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.