Бош Сахифа » Сиёсий » ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

 
 
 

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 13:56, курилди: 266

0
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Ҳасан Нормуродов Паст Дарғом тумани сайловчилари билан учрашди.
Учрашув иштирокчилари номзоднинг таржимаи ҳоли ва дастури билан таништирилгач, ишончли вакил дастурда белгиланган "Ислоҳот - ислоҳот учун эмас, аввало, инсон учун" деган энг муҳим тамойиллардан бирини амалга ошириш, қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш, қишлоқ аҳоли пунктларида ичимлик суви тармоқларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, аҳоли ва корхоналарга электр қувватини кафолатли ва барқарор тарзда етказиб бериш мақсадида Шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг электр энергияси таъминотини яхшилаш дастурини амалга ошириш режалаштирилаётгани масалаларига тўхталди.
Шунингдек, дастурдан ўрин олган хонадонларимизнинг файзу фариштаси бўлган нуроний отахон ва онахонларимизни эъзозлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш, умрларини узайтириш, уларга муносиб турмуш шароитларини яратиб бериш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

ЎзЛиДеП вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Калит сўз: Сайлов-2016

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.