Бош Сахифа » Сиёсий » ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

 
 
 

ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАР САЙЛОВЧИЛАР ҲУЗУРИДА

Муаллиф: 013101 дан 30-11-2016, 13:55, курилди: 211

0
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг ишончли вакили Субҳон Аббосов Паст Дарғом туманида сайловчилар билан учрашди.
Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништирди.
Дастурда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган мақсад-вазифалар, бунда, айниқса, овқатланиш хилма-хиллигини кенгайтириш, мамлакатимизда сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва генларни модификация қилиш усулидан фойдаланишни чеклаш ғояси аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда ғоят муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилган. Шунингдек, дастурда миллат генофондини асраш ва соғлом авлодни вояга етказиш мақсадида ўсмирларга соғлиқ учун зарарли бўлган қувват берувчи ичимликларни сотишни тақиқлаш лозимлигига эътибор қаратилган.
Дастурда илгари сурилаётган вазифаларга миллий қадрият ва анъаналар, Ватанимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиқиб ёндашилгани, шу билан бирга, сайловолди дастурда миллий тикланиш ғоясини амалга оширишда тарихни ўрганишга эътибор қаратилгани сайловчилар эътиборини тортди.

ЎзМТДП вилоят кенгаши матбуот хизмати.
Калит сўз: Cайлов-2016

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.