» » ПОРАНИНГ "ПАРВОНА"СИ

ЖАМИЯТ ВА ХАЁТ

ПОРАНИНГ "ПАРВОНА"СИ

Сарлавҳадаги нисбат айнан парвонадек ўзини оловга қайта-қайта урадиганларга нисбатан айтилган бўлса ажаб эмас. Бундай кимсалар коррупцияга қарши курашга жамоатчилик кенг жалб этилган шу кунларда ҳам барибир учраётгани ачинарли. Шавкат Хўжанов ҳам қилмишидан хулоса чиқариб, ўз вазифасига сидқидилдан ёндашганида, ҳозир яқинларидан узоқда, панжара ортида пушаймон бўлиб ўтирмасди.
У марҳум Бобоқул Абдуллаевнинг номига юритилган бир миллион қирқ уч минг тўққиз юз олтмиш тўрт сўм миқдордаги аслида истеъмол қилинмаган қарздорликни корхонанинг компьютер дастурида нотўғри пайдо бўлганини дарров сезди. Чунки мар-ҳумнинг ҳисоб рақами ёпилган, қарздорлиги мавжуд эмасди. Лекин 2013 йилда ёпилган ҳисоб рақамга 2015 йил февраль, май, июнь ойларида 130 минг сўм маблағ кўчирилган. Шу сабабли, "ПК - электр учёт" компьютер дастури автомат тарзида ишга тушади. Ҳудудда истиқомат қилувчи Юлдузой Ёвқочова марҳум қайнотаси номидаги нореал бу қарздорликни олиб ташлашларини сўраб, туман электр корхонаси раҳбариятига мурожаат қилади. Жамоада вақтинча бошлиқ вазифасини бажариб турган Шавкат Хўжанов бу вазиятдан "унумли" фойдаланиб қолишга ҳаракат қилади.
- Қарздорликни йўқотиш мушкул, компьютер дас-турида пайдо бўлган сўммани йўқотиб, маълумотнома қилиб бераман. Фақат.., - дея учта бармоғини мурожаат қилувчига кўрсатади.
- Бошқа йўли бўлмаса, начора. Дунёдан ўтиб кетган одамнинг номида қарз қолмасин, дегандим. Қарздорлиги йўқ, деган маълумотнома берсангиз бас, - деб бошлиқнинг талабларига кўнишга мажбур бўлади мижоз.
Орадан кўп ўтмай, Ш. Хўжанов хизмат хонасида 300 минг сўм пулни таъмагирлик йўли билан пора тариқасида олаётганда ашёвий далиллар билан ушланди.
Аслида Ш. Хўжанов 2016 йил 23 сентябрдаги суд ҳукми билан шу хилдаги жинояти учун энг кам ойлик иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима жазосига тортилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 12 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги қарорнинг 2-бандига асосан, жарима жазосидан озод қилинган. Буни қарангки, парвонадек у ўзини оловга урди. Яна пора эвазига наф кўришни эп билди. "Оғзи куйса ҳам, нафси қонмаган экан-да" - дейишади бу хабарни эшитган одамлар. Юқорида айтганимиздек, парвона куйишини билса ҳам, оловга талпинади ва умрини поёнига етказади. Порахўр ҳам нафс қурбони бўлиши тайин. Буни ҳаёт кўрсатмоқда.

Ш.БЕГМАТОВ,
жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман
суди раиси.
скачать dle 11.3
Калит сўз Пора

Ўхшаш янгилик

Янгиликдаги изоҳлар

Ҳурматли фойдаланувчи, Сиз сайтимиздан рўйхатдан ўтмаганмисиз.
Унда марҳамат Рўйхатдан ўтинг.

Ўзингизнинг изоҳингизни қолдиринг:

Ижтимоий тармоқлар

  • Фэйсбук
  • Твиттер
  • Телеграм
  • Сайт материалларидан фойдаланилганда WWW.PDH.UZ манбаи курсатилиши шарт.

    Тезкор алоқа

  • Админ билан алоқа телеграм

    Журналистлар

    Манзилимиз

    Самарқанд вилояти
    Паст Дарғом тумани, Жума шаҳри,
    Амир Темур кўчаси, 50-уй.

    Телефон : ( 8366 ) 465-12-56