Бош Сахифа » Сиёсий » САЙЛОВ-2016

 
 
 

САЙЛОВ-2016

Муаллиф: 013101 дан 22-11-2016, 10:33, курилди: 330

0
Туманимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан юқори савияда ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, 673-сайлов участкасида сайловчилар сайловнинг тартиб-тамойиллар бўйича истаган пайтда мурожаат этишлари учун навбатчилик ташкил қилинган бўлиб, овоз бериш кабиналари, қутилар ва кўчма қутилар тайёрлаб қўйилган.
- Сайлов участкамизда қонунда белгиланган талаблар асосида она-бола, тиббиёт, комиссия ва аъзолари учун алоҳида хоналар ажратилиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланган, - дейди участка сайлов комиссияси раиси Диляра Юсупова. - Ҳудуддаги аҳолининг 3000 нафари сайловчи сифатида рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 56 нафарини биринчи марта овоз берувчи ёшлар ташкил этади.
- Илк маротаба сайловда қатнашиб, ўз конституциявий ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда муносиб номзодга овоз бераман, - деди А.Темур маҳалласилик туман тиббиёт коллежи талабаси Мубина Норбоева.

Қ.ЗИЁТОВ олган сурат.
САЙЛОВ-2016
Калит сўз: Сайлов-2016

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.