Бош Сахифа » Сиёсий » МУДДАТДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ

 
 
 

МУДДАТДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ

Муаллиф: 013101 дан 22-11-2016, 10:30, курилди: 292

0
16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд округ сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди.
Комиссия раиси Ф.Тошев бошқарган мажлисда дастлаб сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш ҳақидаги масала кўриб чиқилди.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонуннинг 31-моддасига кўра, сайлов кунида ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганда бошланади ва сайловга бир кун қолганда тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг, оммовий ахборот воситалари вакилларининг эътиборига етказилади.
Шундан келиб чиқиб, округ сайлов комиссияси округ ҳудудидаги сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш 2016 йил 24 ноябрь куни бошланиб, 2 декабрь куни якунланиши тўғрисида қарор қабул қилинди. Сайловчи ушбу кунларда соат 9:00 дан 18:00 га қадар участка сайлов комиссияларига мурожаат қилиши мумкин.
Шунингдек, мажлисда халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мурожаатлари асосида айрим участка сайлов комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритилди.
Мажлисда комиссия ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
***
Шу кун округ матбуот марказида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуоат анжумани ўтказилди.
Унда 7-Самарқанд округ сайлов комиссияси раиси Ф.Тошев округ ҳудудида сайлов кампаниясининг бориши, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ҳақида маълумот берди.
Таъкидландики, бугунки кунда вилоятдаги 1030 та сайлов участкасида сайловолди уюшқоқлик билан, юксак савияда ўтказиш юзасидан зарур чора тадбирлар кўрилмоқда.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга ўз сайловолди ташвиқотини олиб бориш учун тенг имконият ва шарт-шароитлар яратиб берилди.
Хусусан, сайловолди ташвиқоти даврида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг ҳар бирига ўз сайловолди дастурларининг асосий қоидаларини сайловчиларга етказиш учун Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг телерадиоканалларида 140 дақиқадан эфир вақти, "Зарафшон" газетасида 3 саҳифадан "Самаркандский вестник" ва "Овози Самарқанд" газеталарида 2 саҳифадан нашр майдон бепул ажратилади. Сиёсий партиялар ва Президентликка номзодлар бу имкониятдан самарали фойдаланмоқда.
Сиёсий партиялар вилоят кенгашлари округ сайлов комиссиясига мурожаат қилиб, номзодларнинг дастурларини кенг тарғиб этиш учун вилоят газеталарида қўшимча бепул босма майдони ажратишни сўраган эди. Округ сайлов комиссиясининг 6 ноябрь куни ўтказилган мажлисида ушбу мурожаатлар қаноатлантирилиб, газеталар таҳририятлари имкониятларидан келиб чиққан ҳолда номзодларнинг ҳар бирига тенг миқдорда қўшимча бепул майдонни ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Бундан ташқари, номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайловолди ташвиқотини олиб бормоқда. 8 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев, 12 ноябрда Сарвар Отамуратов, 14 ноябрь куни Хатамжон Кетмонов ва 16 ноябрда Наримон Умаров самарқандлик сайловчилар билан учрашиб, ўз дастурлари билан таништирди.
Мазкур учрашувларнинг барчаси ведиоконференц алоқа шаклида ташкил этилди. Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайловчилар қатнашди. Айни кунларда номзодларнинг ишончли вакиллари жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда. Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган дастур асосида 1 ноябрдан 5 ноябрга қадар 7-Самарқанд сайлов округи ҳудудидаги сайлов участкаларда участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш ва уларнинг сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича кўникмаларни мустаҳкамлашга қаратилган семенар-тренинглар ташкил этилди. Шу кунларда мазкур ўқувларнинг навбатдаги босқичи Марказий сайлов комиссияси ва округи сайлов комиссияси экспертлари иштирокида жойларда ўтказилмоқда. Аҳолининг сайлов қонунчилиги ва сайлов компанияси билан боғлиқ саволларга жавоб бериш мақсадида 1 ноябрдан эътиборан округ сайлов комиссиясининг 239-55-23 рақамли "ишонч телефони" ташкил этилди ва бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Мазкур ишонч телефони ва округининг бошқа рақамларига тушаётган мурожаатлар ҳам тегишли тартибда қайд этилиб, уларга ўз вақтида жавоб берилмоқда.
7-Самарқанд округ сайлов комиссияси вилоят ҳудудида сайлов кампанияси тадбирларининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги ва сайловга оид бошқа қонунлар, Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига мувофиқ ўтказилишини таъминламоқда.
Матбуоат анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Қиёмжон ЗИЁТОВ.
МУДДАТДАН ОЛДИН ОВОЗ БЕРИШ
Калит сўз: Cайлов-2016

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.