Бош Сахифа » Сиёсий » ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШТИ ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИДА ЎТДИ

 
 
 

ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШТИ ЖАМОАТЧИЛИК ИШТИРОКИДА ЎТДИ

Муаллиф: 013101 дан 9-02-2017, 15:32, курилди: 234

0
Туман Кенгашининг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши жамоатчилик иштирокида агросаноат касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Унда комиссия аъзоларидан ташқари, ОАВ, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, тиббиёт бирлашмси, табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси вакиллари, ҳудуддаги МФЙ ва фермер хўжалиги раислари иштирок этишди. Йиғилишда асосий эътибор "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастури доирасида кун тартибидаги масалаларга ечим топишдан иборат бўлди.
11-Амир Темур сайлов округидан депутат Н.Қувондиқов табиатни, атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларининг моҳияти, бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида иштирокчиларга тушунча берди. Жумладан, пахта ва ғаллачилик билан шуғулланаётган фермер хўжаликларида ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, айрим ҳолларда ариқ-зовурларни тозалаш эътибордан четда эканлиги, сув ҳавзаларига чиқиндилар ташланаётганлиги таъкидланди. Депутат Р.Йўлдошев пахта-Қаллачиликка кўп жиҳатдан об-ҳаво билан боғлиқлигини, шунинг учун ҳам экинларни, иморат ва бошқа мулкларни доимий суғурталаш лозимлиги ҳақида гапирди. ЎзХДП туман Кенгашининг раиси Х.Шарипов юртимизда қабул қилинаётган қарорлар ва қонунлар ижросини таъминлаш, коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш, имтиёзли кредитлар берилаётгани хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Йиғилиш сўнггида меҳнат фахрийлари Фарҳод ўаниев, Туйма Маллаев, МФЙлар фаоллари ва фермер хўжалик раислари томонидан ҳудуддаги муаммолар ўртага ташланди. Йиғилиш ташкилотчилари аҳоли томонидан кўтарилган масалаларни тегишли мутассадиларга етказиш орқали ечимини назорат қилишга келишиб олишди.

Ф.МИРЗАЕВ.

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.