Бош Сахифа » Сиёсий » СОҒЛОМ ФАРЗАНД СОҒЛОМ КЕЛАЖАК ДЕГАНИ

 
 
 

СОҒЛОМ ФАРЗАНД СОҒЛОМ КЕЛАЖАК ДЕГАНИ

Муаллиф: 013101 дан 30-12-2016, 10:19, курилди: 309

0
"Соғлом она ва бола йили" давлат дастури ижросидаги ишларимиз кўлами кенг бўлди. Она ва бола саломатлигини тўла кафолатлаш учун тиббий хизмат даражаси янада юксалди. Айниқса, чақалоқлар саломатлиги учун зарур замонавий тиббиёт ускуналари келтирилганлиги ҳар бир онанинг туғуруқхонадан фарзандини бағрига босиб оиласига қайтишини таъминлаётир.
Соғлом фарзанд дунёга келиши учун аввало, профилактик ишлар муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўриги алоҳида назоратга олинган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 7000 дан ортиқ ҳомиладор аёллар ҳисобга олинган, уларнинг 6650 нафари тўлиқ бирламчи скрининг кўригидан ўтказилди. Ҳомиладорлик кечиши, ҳомиланинг ривожланиши ва бош¬қа жиҳатлари ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилган. Бундан асосий мақсад, туғма ва ирсий касалликлар билан туғилишнинг олдини олиш, болалар ногиронлиги ва ўлимига йўл қўйилмасликдир.
Неонтологлар Замира Қодирова, Васила Тўраева, ҳамшира Роҳила Маматова каби қўли эм, сўзи малҳам шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ўтказилаётган тадбирлар натижасида 3721 чақалоқ соғлом дунёга келди. 365 нафар хаста, муддатидан олдин туғилган чақалоқлар бўлимимизда соғломлаштирилди. "Она сути бебаҳо неъмат", "Соғлом она - соғлом бола", "Болани кўкрак сути билан боқишнинг аҳамияти" сингари мавзуларда ўтказилаётган суҳбатлар натижасида йил давомида чақалоқлар ўлими қайд этилмади.
Зиёдулла БОЙНАЗАРОВ,
олий тоифали акушер-гинеколог.
СОҒЛОМ ФАРЗАНД СОҒЛОМ КЕЛАЖАК ДЕГАНИ

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.