Бош Сахифа » Сиёсий » АРМИЯ ВА ХАЛҚ МУШТАРАК

 
 
 

АРМИЯ ВА ХАЛҚ МУШТАРАК

Муаллиф: Admin дан 13-01-2018, 09:57, курилди: 17

0
АРМИЯ ВА ХАЛҚ МУШТАРАК
Самарқандда "Миллий армиямиз - ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир" шиори остида "Армия ва ёшлар" фестивали бўлиб ўтди.АРМИЯ ВА ХАЛҚ МУШТАРАК
Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Самарқанд горнизонида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалар хизматчилари, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари, мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти мактаблари тингловчилари, вилоятдаги таълим муассасалари талаба ва ўқувчи ёшлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Фестиваль ҳарбий техникалар, мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг спорт-транспорт воситалари ва ҳарбий хизматчиларнинг Регистон майдони олдидан Кўксарой майдонигача сафда юриши намойиши билан бошланди. Уларни Регистон, Бўстонсарой кўчалари ва Университет хиёбонида минглаб ёшлар, шаҳар аҳолиси олқишлаб, кузатиб турди.
Тадбирнинг расмий очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими Т.Жўраев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони А.Саидов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Р.Қобилов барча ҳарбийларни Ватан ҳимоячилари куни билан табриклади. Президентимиз, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган табригида белгилаб берилган вазифалар ҳамда соҳа фаолиятини такомиллаштиришга оид фармон ва қарорлари асосида бир йил давомида Қуролли Кучларимизда изчил ислоҳотлар амалга оширилгани таъкидланди. Бу саъй-ҳаракатлар мамлакатимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга хизмат қилмоқда.АРМИЯ ВА ХАЛҚ МУШТАРАК
Фестивалда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари ва ҳарбий қисмлар хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Кўксарой майдонида ташкил этилган ҳарбий-техника воситалари, қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий дала ошхонаси ва ҳарбий дала тиббиёт пунктининг фаолиятини ҳам тадбир иштирокчилари катта қизиқиш билан томоша қилди.
- Ушбу фестиваль халқимиз, жумладан, ёшларнинг миллий армиямиз ҳақидаги тушунча ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлмоқда, - дейди Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юрти ўқитувчиси Ш.Абдуғаниев. - Иштирокчилар ҳарбий техникалар, қурол-яроғ ва бошқа воситалар билан танишиб, аскар ва офицерлар, курсантлар билан дилдан суҳбатлашмоқда. Бу армия ва халқ ўртасидаги муштаракликни таъминлаш, ёш авлодни Ватанга содиқ, юрт тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашга қодир мард инсонлар этиб тарбиялашга хизмат қилади.
Тадбир доирасида марафон мусобақаси ўтказилиб, унда турли ёшдаги 5 мингдан ортиқ иштирокчи қатнашди. Улар Регистон майдони олдидан старт олиб, Университет хиёбонидаги финиш чизиғини босиб ўтди. Марафон ғолиблари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.
- Бугунги тадбирдан ҳам томошабин, ҳам иштирокчи сифатида катта таассуротлар олдим, - дейди Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабаси А.Шарифбоев. - Аввало, марафонда иштирок этиб, соғлом турмуш тарғиботига ҳисса қўшдим, деб ўйлайман. Ҳарбий техникалар, осойишталик посбонлари фойдаланадиган қурол-яроғ ва алоқа воситалари билан танишиб, армиямизнинг куч-қудратига ишончимиз ошди.
Фестиваль Самарқанд горнизони офицерлар уйи жамоаси ҳамда вилоят санъаткорларининг концерт дас
тури билан якунланди.
Ғолиб ҲАСАНОВ,
Ф.АБДУЖАЛИЛОВА (фото).

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.