Бош Сахифа » Сиёсий » ЖАСОРАТ МАЙДОНИ

 
 
 

ЖАСОРАТ МАЙДОНИ

Муаллиф: Admin дан 11-01-2018, 11:43, курилди: 26

0
ЖАСОРАТ МАЙДОНИ
жасурларни кутмоқда
"Ўғлим ҳарбий хизматга кетиш арафасида".
Туман мудофаа бўлимига кириб борар эканмиз, Ватан олдидаги бурчларини сидқидилдан адо этишга бел боғлаган йигитларнинг ота-оналари қалбида фахр туйғулари билан айтган гаплари қулоғимизга чалинди. Дарвоқе, она юрт тупроғини муқаддаслигича асраш, уни ҳимоя қилиш айниқса, йигитларимиз зиммасидаги буюк масъулият ҳисобланади.
- Ҳарбий бўлиб, юрт осойишталиги йўлида хизмат қилиш эзгу мақсадларимдан бири. Бу либосга муносиб бўлиш йигит кишидан матонат, жасорат талаб этади, - деди Гўзалкент маҳалласилик Т.Ғойипов. - Қолаверса, Ватан шаънини мард, билимдон, ҳозиржавоб, жисмонан ва маънан етук йигитларгина ҳимоя қила олади. Бугунги кунгача ҳарбий хизматга лаёқатимни белгилаб берадиган барча синовлардан муваффақиятли ўтдим. Бу юрагимдаги ишончни яна бир поғонага кўтарди. Худо хоҳласа, муддатли хизматни ўтагач, ушбу соҳада фаолиятимни давом эттирмоқчиман. Айни пайтда ҳарбийлик касбини танлаб, Фарғона вилоятида "Ҳарбий спортчи", "Ҳарбий альпинист", "Парашютчи" каби кўкрак нишонлари кўксини безаган жасорат соҳиби Хуршид Қўнаров билан нафақат оиласи, балки барча маҳалладошларимиз фахрланишади. У кишининг ўз танлаган соҳасига бурч ҳисси, меҳри мен каби ҳарбий бўлишга астойдил интилаётган тенгдошларим кўнглида ҳавас ва иштиёқ уйғотди, десам адашмайман.
Чунончи, йигит - миллат кўрки, миллий армиямиз эса ҳақиқий жасорат майдонидир. Элим, юртим тинчлигини ҳимоя қиламан, деган бонг акс-садосини биз айни дақиқаларда синовлардан ўтаётган барча йигитлар юрагида жўш ураётганига гувоҳ бўлдик.
Гулжаҳон МАРДОН қизи.

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.