Бош Сахифа » Сиёсий » САЙЁР СУД ЖАРАЁНИ талабалар нигоҳида

 
 
 

САЙЁР СУД ЖАРАЁНИ талабалар нигоҳида

Муаллиф: Admin дан 29-12-2017, 11:14, курилди: 23

0
САЙЁР СУД ЖАРАЁНИ талабалар нигоҳида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, суд-ҳуқуқ тизимини ривожлантиришга қаратилган саъи-ҳаракатлар изчил ривожланмоқда. Педагогика ва спорт коллежида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллиги ва эркинлигини таъминлаш, одил судловнинг сифатини ва шаффофлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва сайёр суд жараёнлари таъсирчанлигини оширишга қаратилган тадбир шу хусусида бўлди.
Унда дастлаб, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Азизжон Сафаров, одил судловни таъминлаш ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида қатнашчиларга тушунча берди.САЙЁР СУД ЖАРАЁНИ талабалар нигоҳида
- Конституциявий нормалар ўзининг ҳаётий ифодасини топишда суд ҳокимияти алоҳида ўрин тутади. Судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш институти бекор қилинганлиги бу борада муҳим воқеа бўлди. Бу эса суд ҳамда тергов органларининг ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаш, адолатли қарор чиқаришда масъулиятини оширади. Натижалар шуни кўрсатадики, фақатгина жорий йил ўн ойи давомида судлар томонидан 191 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. Ваҳолангки, бу кўрсаткич охирги беш йилда 7 нафарни ташкил этган. Кўриниб турибдики, бу рақамлар ортида қанчадан-қанча инсонлар тақдири бор. Бу янгилик туфайли, фуқароларнинг сарсон-саргардонлиги барҳам топади, суд ходимларининг адолатли ҳукмига ишончлари ортади.
- Конституциямизда инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат қуриш мақсад қилинган. Шунинг учун ҳам ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятда юз бераётган салбий ҳолатларга бефарқ бўлмаслик амалдаги қонун ҳужжатларини ўрганиш зарур, - деб таъкидлади жиноят ишлари бўйича туман судининг судъяси Одил Аллаев.
Коллеж ва Қатортерак маҳалласидаги учрашувда қатнашчилар фуқаронинг маъмурий иши кўрилаётган суд жараёни билан ҳам танишди. Маъмурий ишлар бўйича туман судининг раиси Воҳабжон Файзуллаев судда кўрилган иш бўйича тафсилотларни тушунтириб берди. Ижтимоий хавфлилик даражаси, келгусидаги ижобий ёки салбий таъсирлари, оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатлар суд давомида инобатга олиниб, чиқарилган қарор барчани қониқтирди. Гиёҳванд моддаларни тарқалишига йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдоси билан боғлиқ хавф-хатарларга оид тушунтиришлар ҳам иштирокчиларни бефарқ қолдирмагани савол-жавоблардан сезилди.

Отабек ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.