Бош Сахифа » Сиёсий » ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

 
 
 

ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 20-12-2017, 15:23, курилди: 53

0
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
Шу йил 16 декабрь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда дастлаб туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи эшитилди. Депутатлар шу йил 8 октябрь куни туман Кенгашига бўшаб қолган ўринга ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида туман сайлов комиссиясининг ахборотини тинглаб, ЎзЛиДепдан кўрсатилган ва сайланган депутат Баҳром Ходжаевнинг ваколатини тасдиқлашди. "Халқ депутатлари вилоят, туман ҳамда шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияси аъзоларининг гувоҳномаси тўғрисида"ги низом сессияда депутатлар томонидан маъқулланди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича доимий комиссияси раиси Н.Қувондиқовнинг "Тумандаги фермер хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, уларнинг молиявий ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ер-участка ҳажмларини мақбуллаштириш юзасидан хулосалари тўғрисида"ги ахбороти асосида ҳокимлик захирасига қайтарилган 891 гектар ер участкаларидан 520 гектарида 48 та фермер хўжалиги ташкил этиш бўйича ташаббускорларнинг фикр-мулоҳазалари кенг жамоат¬чилик иштирокида муҳокама қилинди.
Шунингдек, ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланиш, мелиоратив ҳолатини бузиш, солиқларни ўз вақтида тўламаслик, ижара шартномасида белгиланган талабларни бузган айрим фермер хўжаликларининг ер майдонлари тўлиқ ёки қисман қайтарилишига доир комиссия хулосаси ўринли эканлиги таъкидланди.
Кенгаш мажлисида ташкилий масала ҳам қараб чиқилди. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимига Иброҳим Бобобеков тасдиқланди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ф.АБДУЖАЛИЛОВА.

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.