Бош Сахифа » Сиёсий » "ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР"

 
 
 

"ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР"

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:03, курилди: 43

0
"ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР"
Туманимиздаги 19-умумтаълим мактабида "Адолат" социал-демократик партияси туман Кенгаши ташаббуси билан "Депутат ва ёшлар" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Партия фаоллари, таълим муассасаси ўқувчи ва ўқитувчилари иштирокида ташкил этилган тадбирда бугунги кун ёшлари, уларни қизиқтирадиган масала ва муаммолар юзасидан фикрлар ўртага ташланди.

- Депутат аввало, халқнинг таянчи ҳисобланади, - деди тадбирда сўзга чиққан "Адолат" СДП туман Кенгаши раиси Х.Ҳайитова. - Айни пайтда ўз салоҳияти, иқтидори билан муносиб номга сазовор бўлган ёшларимизни эътибордан четда қолдирмаслик, эзгу ҳатти-ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш биз партия фаолларининг ҳам вазифасига киради, албатта. Чунки, бугунги рағбат уларнинг эртанги муваффақиятларига туртки бўлиши тайин.
Давра суҳбати давомида умумтаълим муассасасининг истеъдодли, намунали ўқувчилари фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди. Спортнинг шахмат тури бўйича Бразилия ва Теҳронда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келган ушбу мактаб ўқувчилари Г.Каримова ҳамда К.Каримовлар, ўзбек жанг санъати бўйича Мустақиллик кубоги"ни қўлга киритган Ўзбекистон чемпиони У.Турсуновга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Тўрақул ШОДМОНОВ,
17- Чандир сайлов округидан туман
Кенгаши депутати.

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.