Бош Сахифа » Сиёсий » МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ

 
 
 

МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ

Муаллиф: Admin дан 13-12-2017, 11:02, курилди: 34

0
МУРУВВАТ КЎРСАТИЛДИ

Жума шаҳрининг "Анҳор" маънавий-маърифий тадбирлар масканида 3 декабрь куни Халқаро ногиронлар куни муносабати билан хайрия тадбири ўтказилди. Корхона ва ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбирда туман ҳокими С.Эргашев юртимизда имконияти чекланган инсонларга эътибор, яратилаётган имкониятлар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади. Шу билан бир қаторда 120 нафардан ортиқ касаначилик билан шуғулланаётган, ҳаётда кўпчиликка нафи тегаётган, 200 нафар турли соҳаларда ўз меҳнатлари билан ибрат кўрсатаётган ногирон кишиларга миннатдорчилик изҳор этилди.
Ногиронлиги бўлган шахсларга тадбирда ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси, ҳассалар ҳадя этилди.
- Кўрсатилаётган ғамхўрликдан миннатдормиз, - деди туман кўзи ожизлар жамияти раиси Актам Ўринқулов. - Юртбошимизнинг яқинда қабул қилинган "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳам ногиронларга қулай ҳаётни таъминлаш учун қўшимча шароитлар яратишни назарда тутади. Давлатимиз томонидан берилаётган имкониятлар туфайли саломатлигимизни тиклаш учун даволанаяпмиз. Моддий ва маънавий кўмак берилаяпти.
О.ЭРГАШЕВ.

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.