Бош Сахифа » Сиёсий » Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?

 
 
 

Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?

Муаллиф: Admin дан 16-11-2017, 09:56, курилди: 30

0
Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?

Нотариус бўлиш учун қандай талаблар қўйилади? Амалда нотариус бўлиб ишлаб турган мутахассислар фаолияти мониторинг қилиниб, баҳолаб бориладими?

Озодбек ЭРГАШЕВ,
Ш.Рашидов МФЙ.

"Нотариат тўғрисида"ги Қонунга асосан йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган, олий юридик маълумотга, юридик мутахассислик бўйича камида уч йил муддатли иш стажига эга, шу жумладан, нотариал идорада камида икки йил муддатли стажировкани ўтаган, малака имтиҳонини топширган Ўзбекистон Республикаси фуқароси нотариус бўлиши мумкин.Нотариуслар фаолияти бўйича саволингиз борми?
Судьялик лавозимида камида беш йил ишлаган ёхуд нотариал фаолиятга раҳбарликни амалга оширувчи ва ушбу фаолиятни назорат қилувчи лавозимларда камида уч йил ишлаган шахслар учун стажировкадан ўтиш муддати бир йилни ташкил этади.
Мазкур талабларга жавоб берадиган шахслар бўш (вакант) нотариуслар лавозимларига ўтказиладиган танловда иштирок этади ва танлов натижаларига кўра ғолиб, деб топилган нотариус фаолиятига киришади.
Мадина НАБИЕВА,
туман 3-сон ДНИ натариуси.

Калит сўз: нотариус

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.