Бош Сахифа » Сиёсий » БУРЧ МУҚАДДАСЛИГИ

 
 
 

БУРЧ МУҚАДДАСЛИГИ

Муаллиф: Admin дан 2-11-2017, 14:33, курилди: 74

0
БУРЧ МУҚАДДАСЛИГИ
сезилган жойда самара бўлади

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, хонадонлар ободлиги, тинчлиги ва осойишталигини сақлашда ёнғин хавфсизлиги бўлими ходимларининг ҳам ҳиссаси катта.
- Бўлимимиз 2 қисмдан иборат бўлиб, бири Жума шаҳри, иккинчиси Гўзалкент қўрғонида жойлашган, - дейди туман ЁХБ бошлиғи, майор И.Абдуллаев. - Айни пайтда 4 нафар касбийлаштирилган, 82 нафар шартнома асосида хизмат қилаётган ходимлар ўз вазифаларини сидқидилдан адо этиб келмоқда.
Дарвоқе, олов -тилсиз ёв. Шу боис хизмат доимо тезкорлик ва аниқликни талаб этади. Бу борада Ботир Жўраев, Ихтиёр Суяров, Жасур Саъдинов, Шерали Эшмуродов каби масъулиятли, жасоратли ходимлар меҳнатларини таъкидлаб ўтиш ўринли.
Ёнғин чиқиши билан боғлиқ кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олишга бағишланган профилактик тадбирлар сабаб ўт чиқиши билан боғлиқ фалокатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 тага, яъни 26,1 фоизга камайди. Кўнгилсиз ҳолатларнинг 47 таси хонадонларда, 1 таси ишлаб чиқариш корхонасида, қолганлари эса ёш болаларнинг олов билан ўйнаши, эҳтиётсизлик, газ ва иситиш печлари ҳамда бошқа сабаблардан келиб чиққан.
- Уй-жойларни назоратдан ўтказиш ўтган йилга нисбатан 4,2, телекўрсатув, радиоэшиттиришларда соҳавий чиқишларимиз эса 7 фоизга ошди, - дея сўзини давом эттирди бўлим бошлиғи. - 727 нафар фуқаролар билан суҳбат ва учрашувлар ташкил этилди. Шунинг натижаси ўлароқ, мазкур йилда куйишдан тан жароҳати олганлар, ҳалок бўлганлар қайд этилмади.
Фаолиятга меҳр-муҳаббат, фидо¬йилик бор жойда ишда унум бўлади. Бурчнинг муқаддаслиги ҳам шунда.
Гулжаҳон МАРДОН қизи.
БУРЧ МУҚАДДАСЛИГИ

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.