Бош Сахифа » Сиёсий » ИХТИЁРИЙ ТЎЛАНМАГАН ҚАРЗ ундирилиши мол-мулкка қаратилди

 
 
 

ИХТИЁРИЙ ТЎЛАНМАГАН ҚАРЗ ундирилиши мол-мулкка қаратилди

Муаллиф: Admin дан 9-10-2017, 14:28, курилди: 55

0
ИХТИЁРИЙ ТЎЛАНМАГАН
ҚАРЗ
ундирилиши мол-мулкка қаратилди

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил қилинган. Мамлакатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори билан бюронинг ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда йўналишлари белгилаб берилган.
Суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлаш, ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, энергия ресурсларини сотиш ва истеъмол ҳисобини юритишда иштирок этиш, истеъмолчилар масъулиятини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш, таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш сингари бир қатор вазифалар эндиликда бюро томонидан амалга оширилмоқда.
Фармоннинг 8-бандида, 2017 йил 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилди.
Жисмоний шахслар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;
кўрсатилган муддат ўтганидан кейин қарз-дорлик мавжуд бўлганда, жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади;
истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади. Олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади;
электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;
истеъмолчи энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонунига кўра, қарз¬дор қарзи билан боғлиқ тўловларни ихтиёрий тўламаган тақдирда ундирув, қарздорнинг пул маблағлари ва мол-мулкларига қаратилади.
Қонун ҳужжатларида истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларига ўзбошимчалик билан уланиш ва улардан ноқонуний фойдаланганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кўрсатилагн.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 101-моддасида электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185-моддасида эса юқорида айтилганидек ҳуқуқбузарлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Юртимиз равнақини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун барча фуқароларимиздан энергия ресурслари учун тўловни ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилишларини сўраймиз.
Д.ШАРИПОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.