Бош Сахифа » Сиёсий » ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

 
 
 

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ

Муаллиф: Admin дан 20-07-2017, 08:44, курилди: 110

0
ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
Шу йил 17 июль куни халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, маъмурий органлар вакиллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, янги ташкил этилаётган фермер хўжаликлари раислари ҳам иштирок этишди. Сессияни Кенгаш раиси С.Эргашев бошқарди. 17- Чандир сайлов округидан депутат Тўрақул Шодмонов сессия котиби этиб сайланди.
Депутатлар дастлаб кун тартибида жиноят, маъмурий, иқтисодий ишлар бўйича туман суди раислари А.Сафаров, В.Файзуллаев, Л.Асадовларнинг ахборотларини тинглашди. Маърузачилар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги устувор йўналишлари экани ва бу борадаги амалий ишларга тўхталдилар. Янги ташкил этилган судларнинг фаолияти, судни том маънода, адолат қўрғонига айлантиришга эришиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар эътироф этилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Мейлиев соҳага доир янги қабул қилинган қарорлар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича депутат сўрови юзасидан ахборот берди.
Туман Кенгашининг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси ва фермерлар кенгаши хулосалари асосида янги ташкил этилаётган фермер хўжаликларига оид қарорнинг айрим қисмлари депутатлар томонидан маъқулланди.
Сессияда кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Ўз мухбиримиз.
Калит сўз: Сессия

Йўналиш: Сиёсий

Ҳурмтли меҳмон, Сиз ҳали руйхатдан утмагансиз.
Сиз малумот қолдиришингиз учун Рўйхатдан утиш лозим.